Norma.uz

Буви набираси учун квартира сотиб олса

 

Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи буви Тошкент шаҳрида прописка қилинган 17 ёшлик набираси учун пойтахтда квартира сотиб олмоқчи. Бунинг учун уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш режалаштирилмоқда. Шартномада сотувчи – квартира мулкдори ва харидор-набира – бўлғуси мулкдордан ташқари, буви ҳақ тўловчи сифатида иштирок этмоқчи.

Учинчи шахс (харидорнинг қариндоши) ҳақ тўловчи сифатида иштирок этадиган квартира олди-сотдисининг уч томонлама шартномасини тузиш қонун ҳужжатларига назарда тутилганми?

 

Бу борада қонун ҳужжатларида чекловлар мавжуд эмас. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимлар тузилганда ҳам отасининг, ҳам онасининг розилиги талаб қилинади (ФКнинг 27-моддаси 1-қисми; Йўриқноманинг 26-банди, 4.01.2019 йилдаги АВ рўйхат рақами 3113). Амалиётда бундай розилик, қоида тариқасида, нотариал тасдиқланади.

Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади (ФКнинг 353-моддаси). Шартномаларга икки ва кўп тарафлама битимлар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади (ФКнинг 9-боби).

Бундан ташқари, фуқаролар шартнома тузишда эркиндирлар, унинг шартлари эса тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 354-моддаси).

Шу тариқа, бундай битим тузиш учун бирор-бир чекловлар назарда тутилмаган.

 

Павел Сильнов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 661 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика