Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 23 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Таътилга чиқишдан бир йил олдин

 

Ходим 1.06.2017 йилдан 1.06.2018 йилгача ишлаган даврлари учун 2019 йил 1 апрелдан меҳнат таътилига чиқаяпти. Ҳисоб-китоб қилувчи бухгалтер таътил пулини ҳисоблаш учун таътилга чиқиш пайтидаги маошни ва 1.06.2017 йилдан 1.06.2018 йилгача бўлган даврдаги қўшимча ҳисобланмаларнинг 1/12 қисмини олди.

Таътил пулини ҳисоблаш учун қўшимча тўловларнинг 1/12 қисми қайси давр учун ҳисобланади?

 

– Меҳнат таътили вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиқиб, ушбу иш ҳақи ёки лавозим маоши миқдорини ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг 1/12 қисмига оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда ошган суммага ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Таътилга чиқиш санаси 2019 йил 1 апрель бўлганлиги боис, меҳнат таътили 1.06.2017 йилдан 1.06.2018 йилгача бўлган давр учун берилаётганига қарамасдан, ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва бошқа тўловлар суммасининг 1/12 қисми 1.04.2018 йилдан 31.03.2019 йилгача бўлган давр учун ҳисобланади.

Ходимнинг таътилга чиқиш санасидаги ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш учун қўшимча тўловларнинг 1/12 қисми ҳисобланади ва маошга қўшилади.

 

МИСОЛ. Ходимга 2019 йил 1 апрелдан 1.06.2017 йилдан 31.05.2018 йилгача бўлган давр учун меҳнат таътили берилди. Ходимнинг таътилга чиқиш санасидаги лавозим маоши 1 000 000 сўмга тенг.

Қўшимча тўловларни ҳисоблаш учун лавозим маошидан ташқари ижтимоий суғурта бадаллари солинган барча тўловларни қўшамиз. Танлаш учун таътилга чиқишдан олдинги, яъни 2018 йил 1 апрелдан 2019 йил 31 мартгача бўлган даврни оламиз. Бундай тўловлар суммаси 600 000 сўмни ташкил қилиб, мукофотлар ва устамаларни ўз ичига олади.

Таътил пулини ҳисоблаш учун ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 050 000 сўмга (1 000 000 сўм + 600 000 сўм / 12) тенг.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 552 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика