Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 23 / Солиқ солиш

Солиқ солиш мақсадида мол-мулкни баҳолаш

 

Умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан 20% ҚҚСни тўлайдиган корхона хизмат сафари билан келган хорижий инвесторлар яшаши учун қурувчидан квартира сотиб олмоқчи. Қурувчи квартирани 600 млн сўмга сотаяпти, шу жумладан ҚҚС 20%. Корхона бу квартирани кейинчалик сотиб юборади.

Корхона сотиб олган квартирани сотишга қарор қилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Кўчмас мулк – квартирани сотишда юзага келадиган солиқ оқибатларини аниқлаш учун корхона сотиш чоғида уни қандай: асосий восита ёки товар сифатида баҳолаши муҳим.

Асосий воситалар – корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 3-банди).

Товарлар – бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан олинган ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган активлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) ҳам кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган бўлса, товар деб ҳисобланиши мумкин (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 5-банди «д» кичик банди).

Чунончи, корхона квартирадан узоқ муддат давомида (1 йилдан ортиқ) фойдаланиб, кейин сотса, у асосий восита, акс ҳолда товар деб ­эътироф этилади.

 

Сотиш чоғида юзага келадиган солиқ оқибатлари

ҚҚС. Асосий воситаларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 8-қисми).

Товарлар сотилганда солиқ солинадиган база уларнинг қиймати асосида, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади. Товарлар таннархидан ёки олинган нархдан (уларни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база улар олинган нархдан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 2-қисми).

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи. Асосий воситани реализация қилишда солиқ солиш мақсадида молиявий натижа ҳисобга олинади. АВ чиқиб кетишидан фойда ёки зарар реализация қилинаётган асосий воситалар қиймати ва уларнинг қайта баҳолаш натижалари (сальдо) бўйича тузатиш киритилган ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолдаги қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Корхона асосий воситанинг чиқиб кетиши натижасида фойда кўрса, у бошқа даромадлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 132, ­133-моддалари).

Фойда солиғини ҳисоблашда 3 йилдан кам фойдаланилган АВ чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди «ж» кичик банди, 147-моддаси 12-банди).

Квартира товар сифатида реализация қилинаётган бўлса, реализация қилишдан олинган тушум юклаб жўнатиш далилини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Товарлар таннархидан ёки олинган нархдан (уни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархда реализация қилинганда, солиқ солиш мақсадлари учун тушум унинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 2, 11-қисмлари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 589 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика