Жисмоний шахснинг 2 та турар жойи бор эди. Биринчисини бошқа жисмоний шахсга сотди, иккинчи турар жойни эса 3 ой ўтгач турмуш ўртоғига ҳадя сифатида расмийлаштирди.
3 ой ичида 2 та турар жойни бошқаларга ўтказган жисмоний шахснинг даромадларига ЖШДС солинадими?
– Йўқ, солиқ солинмайди.
Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-банди). Жисмоний шахс турар жойни кетма-кет келадиган 12 ой ичида 1 мартадан кўп сотган бўлса, имтиёз қўлланилмайди.
Жисмоний шахс 3 ой ичида битта турар жойни сотган, иккинчисини эса бошқа шахсга ҳадя қилган бўлса, ЖШДС бўйича кўрсатилган имтиёз унга нисбатан қўлланилади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.