Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 23 / Жавоб берамиз

Касаллик варақаси бўйича тўловларга ЯИТ ҳисобланмайди

 

1. Ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари бўйича тўланган суммаларга ЯИТ солинадими?

2. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари тўланиши 2019 йилда ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг қайси сатрларида акс эттирилади?

 

1

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ЯИТ солинадиган объектдир (Солиқ кодексининг 306-моддаси 1-қисми). Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари бўйича тўланган суммалар ходимларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси ­1-банди). Бошқа даромадлар ЯИТ солинадиган базага киритилмайди.

 

2

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари суммалари Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобининг (2-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қуйидаги сатрларида акс эттирилади:

● Ҳисоб-китобнинг 010, 012, 013, 040-сатрларида;

● Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари тўланганда – Ҳисоб-китобга 4-«Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот» иловасининг 010, 030-сатрларида;

● Ҳисоб-китобга 6-«Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий даромадлар ва мазкур даромадлар бўйича тўлов манбаида ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот (фоизлар ва дивидендлар бундан мустасно)» иловасида.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 626 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика