Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 17 / Божхона

Вақтинча олиб киришда ҳуқуқларни ўтказиш

 

Транспорт воситаси номига расмийлаштирилган шахс (РФ фуқароси) Ўзбекистон ташқарисида даволанмоқда. Ишлаб чиқариш заруратига кўра автомобилдан фойдаланмоқчимиз.

Вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган автомашинадан эгасидан бошқа ким ишончнома асосида фойдаланиши мумкин?

Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган?

Н.Фролов. 

 

– Вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади.

Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш БКнинг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:

● вақтинча олиб кирилаётган товарнинг божхона органлари томонидан идентификацияланиши мумкинлиги;

● агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг рухсатномалари божхона органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлиши ­(БКнинг 61, 62-моддалари).

Вақтинча олиб кирилган товардан уни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирган шахсгина фойдаланиши ва (ёки) уни тасарруф этиши мумкин.

Вақтинча олиб кирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқини вақтинча олиб кириш божхона режимининг амал қилиши тугагунига қадар бошқа шахсга ўтказишга, башарти ушбу шахс божхона органлари олдида вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига бундан буён ҳам риоя этилиши бўйича ёзма мажбуриятларни ўз зиммасига олса, йўл қўйилади.

Агар товар даврий божхона тўловлари тўланган ҳолда вақтинча олиб кирилган бўлса, уни дастлаб вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирган шахс товар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган бутун давр учун божхона тўловларини бундай ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказиладиган пайтга қадар, БКнинг 66-моддаси 1-қисмига мувофиқ тўлаши керак.

Вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига риоя этишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш учун бошқа шахс тақдим этган божхона декларацияси божхона органи томонидан қабул қилинган пайтдан эътиборан бошқа шахсга ўтказилган деб ҳисобланади (БКнинг 67-моддаси).

Маълумот учун. Вақтинча олиб кирилган товарнинг бошқа шахсга ўтказилганлиги дастлаб белгиланган вақтинча олиб кириш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика