Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 17 / Солиқ солиш

Хайрия қилган билан солиқ солишдан озод бўлмайсиз

 

Умумбелгиланган солиқларни (20% ҚҚС) тўловчи корхона дори воситалари билан улгуржи савдо қилади. Компания раҳбарияти хайрия қилиш мақсадида ЎзР соғлиқни сақлаш муассасаларига дори воситаларининг бир қисмини бепул топшириш ҳақида қарор қабул қилди. Улар билан ҳадя шартномалари тузилди, ҳисобварақ-фактуралар ва қабул қилиш-топшириш далолатномалари расмийлаштирилди.

Дори воситаларининг бепул топширилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

 

Дори воситаларининг ­ҳадя шартномаси бўйича бепул топширилиши фойда солиғи бўйича оқибатларни юзага келтиради. Товарлар бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи ёки товарлар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисми). Бепул топширишдан кўрилган зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилади.

Солиқ солинадиган фойда соғлиқни сақлаш муассасаларига товарларни бепул топшириш тарзидаги хайрия ёрдами суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 2%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади (Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-банди).

Дори воситаларини реализация қилиш, шу жумладан бепул топшириш ҚҚСдан озод қилинган (Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди). Дори воситаларининг хайрия ёрдами сифатида топширилиши ҚҚС бўйича солиқ оқибатларига олиб келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 573 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика