Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 17 / Солиқ солиш

Имтиёзнинг имтиёздан фарқи бор

 

Ташкилотимиз қурилиш материалларини ишлаб чиқаради. Президентнинг «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йилда ЯСТ бўйича имтиёзга эга эдик. 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик.

Корхона 2019 йилда ПҚ-2660-сон қарор доирасида фойда солиғи бўйича имтиёзга эгами?

 

– Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш ва реконструкция қилиш учун «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ва пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари ҳажми бўйича ҚҚС ва ЯСТ тўлашдан озод қилинган (22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди).

Юқорида айтилганлардан келиб чиқилса, 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва ўз маҳсулотини етказиб берувчи корхонангиз ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Фойда солиғи ва бошқа солиқларни умумбелгиланган тартибда тўлайсиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 625 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика