Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 17 / Амалий бухгалтерия

Фойдаланилмаётган асосий воситалар консервация қилинганда амортизация

 

Кичик корхона МЧЖ ҚКнинг фаолият тури – тикув ишлаб чиқариши. Балансда тикув машиналари (асосий воситалар) мавжуд. Маҳсулдорлиги юқорироқ импорт тикув машиналари сотиб олинганлиги сабабли эскирган (бироқ ишчи ҳолатдаги) машиналардан ишлаб чиқариш жараёнида фойданилмаяпти. Эҳтимол, келгусида улардан яна фойдаланармиз. Улар бўйича 2010-счётда акс эттириладиган амортизация ҳисобланади. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотининг таннархи ошиб, зарар кўришимизга олиб келмоқда.

1. Кичик корхонада АВни консервация қилиш учун чет ташкилотларни (консалтинг, аудиторлик ва ҳ.к.) таклиф қилиш шартми ёки бу талаб фақат давлат корхоналарига тааллуқлими?

2. Ишлаб чиқариш АВ бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиш учун бошқа вариантлар борми?

3. Қандай ҳолларда ишлаб чиқариш АВ амортизациясини таннархга киритмаслик мумкин?

 

1

АВни консервация қилиш тартиби Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган.

Қуйидаги асосий воситалар консервация қилиниши мумкин:

● уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда;

● 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда.

Уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврига, бироқ 24 ойдан ортиқ эмас, консервация муддати белгиланади (Низомнинг 3-банди).

Сизнинг ҳолатда мол-мулк эгаси – муассисларингиз (Низомнинг 4-банди «в» кичик банди) умумий йиғилишда АВни консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан сўнг корхона раҳбари АВни консервация қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Буйруқ асосида бир ой муддатда қуйидагиларни тузинг:

● асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисида далолатнома. Унда консервация қилиш санасига АВнинг дастлабки ва қолдиқ қийматини кўрсатинг. Далолатномага консервация қилинадиган ёки сотиш керак бўлган АВ ведомостини илова қилинг. Далолатнома ва ведомостларни мустақил аудиторлик ташкилоти билан биргаликда тузинг;

● консервация қилинган АВ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати. Рўйхат лойиҳалаш ва консалтинг ташкилоти билан биргаликда тузилади (Низомнинг 11-банди).

Низомда асосий воситаларни ва барча, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, ҳокимликлар улар юзасидан қарор қабул қиладиган қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилишга доир масалалар тартибга солинган. Консервация даврида уларни сақлаш учун жиддий тайёргарлик кўриш лозим. Шуни инобатга олган ҳолда кичик корхонада тикув машиналарини консервация қилиш учун фақат аудиторлик ташкилотини жалб қилишнинг ўзи кифоя деб ўйлаймиз. Консервация қилинган АВ сақланишини таъминлаш учун зарур ишлар рўйхатини тузиш вазифасини мутахассисларингиз: муҳандислар, механиклар, қўриқлаш хизмати уддалайди.

 

2

Қуйидаги ҳолларда асосий воситалар амортизациясини ҳисобламасликка ҳақлисиз:

● улар консервация қилинганда;

● улардан фойдаланмаслик шарти билан объектни қўшимча куриш, тўлиқ жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш даврида (АВ томонидан 20.01.2004 йилда ­1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­5-сон БҲМСнинг 32-банди).

Қонун ҳужжатларида ишлаб чиқариш АВ бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришнинг бошқа вариантлари назарда тутилмаган.

Харажатларни камайтириш учун Солиқ кодексининг 144-моддасидаги амортизация нормаларига қараганда қуйироқ нормаларни белгилаб, ушбу тикув машиналари бўйича амортизация ажратмалари суммасини пасайтиришингиз мумкин, солиқ солиш мақсадида бунга йўл қўйилади (Солиқ кодексининг 144-моддаси 5-қисми). Ушбу нормаларни ҳисоб сиёсатида қайд этинг.

 

3

Ишлаб чиқариш асосий воситалари амортизацияси тайёр маҳсулот таннархига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.4-банди). Бироқ умумий қоидага кўра маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади (54-сон Низомнинг 1-бўлими). Бу турдаги тикув машиналарида ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатганингиз сабабли улар бўйича амортизацияни «ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари» сифатида 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқариш мумкин (54-сон Низомнинг 2.3.26-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 810 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика