Ташкилот импорт ТМБни (намуналар) курьерлик почтаси орқали текинга олди. БЮД ўрнига БКО (божхона кирим ордери) расмийлаштирилди.
1. Намуна сифатида текинга олинган импорт ТМБга фойда солиғи солинадими?
2. Бу операция қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?
1 |
Бошқа солиқ солинадиган даромадлар текинга олинган мол-мулкни ҳам ўз ичига олади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди). Мол-мулк – эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий ҳамда номоддий объектлар (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Сиз олган намуналар мол-мулк ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг қиймати фойда солиғини ҳисоблаш учун бошқа даромадга киритилиши керак.
Мол-мулк текинга олинганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади. Бозор қиймати ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:
● жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;
● етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);
● оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
● биржа маълумотлари;
● давлат статистикаси органларининг маълумотлари (Солиқ кодексининг 135-моддаси).
|
2 Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводка билан акс эттирилади:
1090-«Бошқа материаллар» счёти дебети
8530-«Текинга олинган мол-мулк» счёти кредити.
Шу тариқа, текинга олинган мол-мулк кирим қилиниши керак, унинг бозор қиймати фойда солиғини ҳисоблаш чоғида солиқ солинадиган базага киритилиши зарур.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.