Корхона ҚҚС тўлашдан озод қилинган тиббиёт учун мўлжалланган товарларни таннархидан паст нархда реализация қилди.
Бунда ҚҚС ҳисоблаш ва тўлаш учун солиқ солинадиган база юзага келадими?
– Солиқ кодексининг 208, 209 ва 210-моддаларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган солиқ тўловчининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҚҚС солинмайдиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 200-моддаси 2-қисми).
Тиббиёт учун мўлжалланган, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган буюмларни реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди). Тегишинча, ҳатто таннархидан паст нархда реализация қилинганда реализация қилишдан кўрилган зарар ҚҚС ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.