Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 17 / Устуворликлар

Ўзбекистон «бизнес юритиш» рейтингида юқориламоқда

 

«Doing business» рейтингида Ўзбекистон ўрнини юксалтириш: эришилган натижалар ва устувор йўналишлар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари ­С.Сафоев, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ­Матилда ­Димовска ва бошқалар «Doing business» рейтингида Ўзбекистон ўрнини юксалтириш мамлакатимизда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш ҳамда халқаро савдода мустаҳкам ўрин эгаллашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, инвестициявий муҳитни тубдан яхшилаш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар натижасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» рейтингида Ўзбекистон жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146-ўриндан 76-ўринга кўтарилди.

Ушбу кўрсаткични янада яхшилаш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 5 февралда «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ 2022 йилда «Бизнес юритиш» рейтингида Ўзбекистонни 20-ўринга кўтариш кўзда тутилган. Бу борада қатор вазирлик ва идоралар зиммасига аниқ вазифалар юклатилиб, тегишли «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Бундан ташқари, жорий йил март ойида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга инвестициявий муҳитни яхшилашга қаратилган «Бизнес юритиш» ҳисоботи методологияси талабларини жорий қилиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Қонун билан кўчмас мулк олди-сотдиси тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлатиш, акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар устав жамғармасининг энг кам миқдорига қўйилган талаб бекор қилинди, лицензия талабларидаги устав капиталининг энг кам миқдорига тааллуқли нормалар белгиланди. Акциядорлик жамияти устав капиталида камида 15 фоизлик улушга эга инвесторнинг бўлиши ҳақидаги талаб ҳам бекор қилинди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 558 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика