Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 41 / Божхона

Лицензия бўйича олиб кириш

 

Ташкил этилаётган МЧЖнинг устав капиталига соф қуйма олтин (валюта қимматликлари) киритмоқчимиз.

Соф қуйма олтинни божхонада расмийлаштириш, унга солиқ солиш (ҚҚС, акциз ва ҳ.к.), баҳолаш тартиби қандай?

 

– Президентнинг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (3.11.2017 йилдаги ПФ-5215-сон) мувофиқ қимматбаҳо металлар мажбурий тарзда лицензияланиши зарур (1-илова). Бу иш Президент ёки Ҳукуматнинг қарорлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби Низом (ВМнинг 1.12.2017 йилдаги 959-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади.

Махсус турдаги товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган лицензия олингандан сўнг олиб ўтилади.

Ариза берувчида лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунича тузилган шартноманинг борлиги лицензия бериш ва товарларни ЎзРга олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш учун асос бўла олмайди.

Олинган лицензиянинг нусхаси божхона юк декларациясига илова қилинади ва махсус турдаги лицензияланган товарларни Ўзбекистон давлат чегарасидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

 

Божхона расмийлаштируви

Тегишли божхона режимига жойлаштириш учун рухсат этиш ҳужжати олинишини талаб этувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда божхона органи божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатнинг мавжудлигини текширади. Бундай ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда божхона органлари божхона расмийлаштирувини рад этиш ҳуқуқига эга (БКнинг 249-моддаси).

Тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз товарнинг чиқариб юборилишига йўл қўйган божхона органининг мансабдор шахси белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади:

божхона юк декларацияси;

товарга илова қилинадиган ҳужжатлар;

товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат, шу жумладан, электрон шаклда берилган ҳужжат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди. У экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилади (БКнинг 363-моддаси).

Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 31.07.2018 йилдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган) биноан амалга оширилади. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг хоҳишига кўра, божхонада расмийлаштирганлик учун зарур бўлган барча ҳужжатлар, шу жумладан ваколатли органларнинг ҳужжатлари қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.

 

Божхона тўловлари

Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қуйидаги божхона тўловлари тўланади (БКнинг 289-моддаси):

ставкалар бўйича импорт божхона божлари (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорга ­1-илова);

ставкалар бўйича акциз солиғи (ПҚ-3818-сон қарорга 2-илова);

Солиқ кодексига мувофиқ миқдорда ҚҚС;

божхонада расмийлаштирганлик учун божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган божхона йиғимлари (30.04.1999 йилдаги ­204-сон қарор).

Қонун ҳужжатларида бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.

 

Божхонада баҳолаш

Бу қандай товарлар, улар қайси мамлакатдан олиб келинмоқда, уларни ким ва қайси мақсадларда етказиб бермоқда, шунингдек уларни олиб киришга қандай асослар борлигидан қатъи назар, – божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомили ҳар доим бир хил бўлиб қолаверган. Бу ўта муҳим жиҳатдир. Кўплаб ТИФ иштирокчилари нима учундир ўзларининг товарларини махсус товарлар деб ҳисоблашади ва божхона қийматини белгилаш қисмида бу товарларга нисбатан алоҳида ёндашувлар қўлланилиши керак деб ўйлашади.

Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали аниқланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қийматидир (БКнинг 301-моддаси).

Божхона кодексида импорт қилинадиган товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг 6 та босқичли усули назарда тутилган: 1 – олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича; 2 – айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича; 3 – ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича; 4 – қийматларни чегириб ташлаш асосида; 5 – қийматларни қўшиш асосида; 6 – захира усул.

Божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули бўлиб 1-усул ҳисобланади. Шунинг учун баҳолашни бошлашдан олдин мазкур усулнинг қўлланилиш параметрларини аниқлаб олиш керак. Унинг моҳияти – товарнинг контракт қийматини эътироф этишдан иборат.

Одатда, божхона қийматини назорат қилиш борасида муаммолар юзага келади. Бир тарафдан, биздаги нормаларга кўра, божхона баҳолаши асосида товарнинг ҳақиқатдаги нархи, битимнинг реал қиймати ётади. Айни вақтда божхоначиларда ушбу битимнинг қийматини текшириш, назорат қилиш ва эълон қилинган божхона қийматини қабул қилмаслик бўйича етарлича катта ваколатлари бор. Лекин бу ўринда ғайритабиийлик ҳам мавжуд эмас, сабаби, умуман олиб қараганда, шартномавий нарх исталганча бўлиши мумкин, бироқ божхона қийматини ҳисоблаш учун у тўғри келмайди. Бинобарин, битимнинг қиймати бўйича усулни қўллай туриб, белгиланган чекловларни (шартларни) унутмаслик керак.

1-усулни қўллаб бўлмаган тақдирда, навбати билан кейинги усулларга ўтилаверади. Аслини олганда, 2-дан бошлаб 6-усулгача ҳаммаси ­1-усулдан фарқли ўлароқ ташқи савдо битимининг қийматини конструкциялаш учун йўналтирилган, чунки бунда битимнинг тайёр қиймати мавжуд. Бу ўринда гап усуллардан бирортаси яхшироқ ҳамда солиқ солиш базасининг янада пастроқ қийматига олдиндан тўғриланганлиги ҳақида эмас, балки ўзаро бир-бирининг ўрнида қўлланила оладиган 6 та усуллар тизими ҳақида бораётганини унутмаслик керак. Энг асосий гап – танланган усул тўғри, Божхона кодекси талабларига мувофиқ қўлланилишида қолган. Шунинг учун агар 6-усул тўғри қўлланган бўлса, бу, масалан, божхона қийматини аниқлашнинг 3-усули қўлланилганига нисбатан декларантнинг манфаатлари «камситилган»лигидан дарак бермайди. Дарвоқе, жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, 1-усулдан кейин кўпинча 6-усулдан фойдаланилади.

Божхона қийматини аниқлаш масаласи билан божхонада расмийлаштириш бўйича мутахассисларга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Улар масалани малакали ҳал этиб берадилар.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 752 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика