Ташкилот ходими даволаниш учун стационарга юборилди.
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлаганда, ходимларнинг стационарда даволаниш ҳақини тўлашда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
– Тиббий муассасага пул ўтказиш йўли билан тўланган стационар даволаниш ҳақи:
● ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди 4-хатбошиси);
● ЖШДСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-банди);
● ЯИТ солинмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси);
● фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган фойдадан чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.