Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 41 / Амалий бухгалтерия

АВ сотилганда нархининг арзонлашиши

 

Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Унинг балансида ­2013–2014 йилларда ишлаб чиқарилган «Матиз» русумли 3 та автомобиль бор, улар корхонанинг асосий воситалари ҳисобланади. Ҳисоб сиёсатида асосий воситаларни қайта баҳолашнинг индекс усули назарда тутилган, улар 1.01.2019 йилга қайта баҳоланган. 1.07.2019 йилги ҳолати бўйича уларнинг қолдиқ қиймати 85 млн сўмни ташкил этади. 2019 йил июлда раҳбарият автомобилларни сотишга қарор қилди, уларнинг бозор нархини аниқлаштириш учун баҳоловчи компания таклиф этилди. Мустақил баҳоловчилар уларни 50 млн сўмга баҳолашди.

Баҳоловчи компания автомобилларни қолдиқ қийматидан паст нархга баҳолаганда, уларнинг нархини сотишдан олдин арзонлаштириш лозимми?

 

Йўқ, реализация қилишдан олдин автомобилларни қайта баҳолаш (арзонлаштириш) керак эмас.

Асосий воситалар 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) қуйидаги тартибда қайта баҳоланади:

ҳар йили – ташкилотлар томонидан, микрофирма ва кичик корхоналар бундан мустасно;

3 йилда 1 маротаба – микрофирма ва кичик корхоналар томонидан.

Корхона автомобилларни баҳоловчи компаниянинг далолатномасида кўрсатилган бозор қиймати бўйича реализация қилиши мумкин. Бироқ бу бухгалтерия ҳисобида автомобилларни қайта баҳолаш учун асос ҳисобланмайди.

Асосий воситаларни реализация қилиш пайтида уларни қайта баҳолашни (қўшимча баҳолашни, арзонлаштиришни) ўтказиш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 781 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика