Корхона Ўзбекистонда ўхшаши бўлган дори воситаларини импорт қилади.
Унга ҚҚС бўйича имтиёз борми?
– Дори воситаларини, шунингдек дори воситалари ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашёни импорт қилиш ҚҚСдан озод этилган.
Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан татбиқ этилмайди (Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-банди).
Рўйхатни қараб чиқишингиз ва импорт қилаётган дори воситангиз унга киритилганлигини аниқлаб олишингиз лозим (ВМнинг 25.02.2011 йилдаги 49-сон қарорига 1-илова). Улар Рўйхатга киритилган бўлса, ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилмайди. Рўйхатда улар бўлмаган тақдирда, сизга божхонада тозалашда ҚҚС тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёз тақдим этилиши лозим.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.