Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 41 / Солиқ солиш

Устав фонди тўлдирилмаганда

 

МЧЖ шаклидаги корхона ягона муассисга эга, 20%лик ҚҚС билан умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Бошланғич устав фонди тўлиқ шакллантирилган. 2016 йилда жисмоний шахсдан илгари фойдаланилган ускунани харид қилди. Ускуна ҳисобга олинади ва асосий восита сифатида фойдаланилади. 2019 йил майда муассис УФни тўлдиришга ва пул маблағларини қисман киритишга қарор қилди. Августда у фикридан қайтди: УФни тўлдириш суммасини камайтирмоқчи ва илгари УФни тўлдиришга киритилган маблағларнинг бир қисмини қолдиқ қиймати бўйича ускуна билан олмоқчи. Уставдаги ўзгартиришлар ҳали рўйхатдан ўтказилмаган.

1. МЧЖнинг ягона муассиси УФни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга, кейин эса илгари қабул қилинган қарорни бекор қилишга ва маблағларни асосий воситалар билан қайтаришга ҳақлими?

2. Муассисга қарзни асосий восита билан қайтаришда тўланадиган ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак? Фойда солиғи юзага келадими?

3. Мазкур операциялар қайси бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?

 

1

Жамиятнинг ягона муассиси қуйидагиларга ҳақли бўлади:

жамиятнинг устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси). Уставдаги ўзгаришлар қўшимча ҳисса тўлиқ киритилганидан кейин давлат рўйхатидан ўтказилади;

ўз қарорига асосан устав фондини кўпайтириш учун маблағлар киритиш;

УФни кўпайтириш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ва УФни тўлдиришга киритилган маблағларни қайтариш ҳақида қарор қабул қилиш (Қонуннинг 18-моддаси).

Муассис киритган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда жамиятда муассис олдидаги қарз юзага келади. Бу қарз муассиснинг хоҳишига кўра асосий воситалар билан сўндирилиши мумкин. Мазкур ҳолатда асосий воситаларни реализация қилиш юз беради. Ҳисобда 2 та мажбурият пайдо бўлади:

жамиятнинг илгари киритилган маблағларни қайтариш бўйича муассис олдидаги қарзни сўндиришга оид мажбурияти;

харидорнинг (муассиснинг) харид қилинган асосий воситаларга ҳақ тўлаш мажбурияти. Муассиснинг қарорига асосан муқобил ўхшаш талаблар ўзаро ҳисоб-китоб қилинади (ФКнинг 343-моддаси).

 

2

ҚҚС солиш мақсадида мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш реализация қилиш деб ­эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди).

Асосий воситаларни реализация қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган, қўшилган қиймат солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 8-қисми).

Асосий воситалар қолдиқ қиймати бўйича реализация қилинганда фойда солиғи солиш объекти  қайта баҳолаш суммаси ҳисобланади (Солиқ кодексининг 133-моддаси).

 

3

Бухгалтерия проводкалари (шартли рақамлар келтирилган):

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма, млн сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Муассис май ойида УФни 57 млн сўмга оширишга қарор қилди – ушбу қарор ҳисобда акс эттирилмайди. 1 август ҳолатига кўра у 98% – қўшимча маблағларнинг бир қисмини (56 млн сўм) киритди

 

56,0

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

Август ойида УФ фақат 51,2 млн сўмга оширилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Ортиқча киритилган қўшимча улуш (56 млн сўм киритилган – 51,2 млн сўм УФни кўпайтирган сумма = 4,8  млн сўм қайтарилиши лозим) муассисга қайтарилиши лозим

 

4,8

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚС билан қолдиқ қийматига тенг суммадаги ускуна берилди – 4,8 млн сўм (7 млн сўм АВнинг қолдиқ қиймати – 3 млн сўм АВ эскириши) х 20% ҚҚС). Ушбу АВнинг қайта баҳоланиши = 1 млн сўм. Тегишли проводка қилинган:

 

Бошланғич қиймат ҳисобдан чиқарилди

 

7,0

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

3,0

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Харидорга (муассисга) қолдиқ қиймати бўйича ускуна етказиб берилиши акс эттирилди (ҳисобварақ-фактуранинг 5-устуни)

 

4,0

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланди
(ҳисобварақ-фактуранинг 7-устуни)

 

0,8

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

Муқобил ўхшаш талаблар ўзаро ҳисоб-китоби акс эттирилди

 

4,8

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ускунани қайта баҳолаш ҳисобдан чиқарилди

 

1,0

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

АВларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа

 

1,0

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Уставдаги ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказишга асосан 6630-счёт ёпилади

 

51,2

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 985 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика