Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 04 / Амалий бухгалтерия

Қарзми ёки бошқа харажатлар

 

Импорт контракти бўйича муддати ўтган (180 кундан ортиқ) дебиторлик қарзи – 1,8 АҚШ доллари юзага келди. Қарз суммаси арзимас миқдорни ташкил этади. Ушбу қарз суммасига тенг миқдорда товар етказиб берилмайди.

1. Бизнинг ҳолатда қандай жарима санкциялари назарда тутилган?

2. Муддати ўтган дебиторлик қарзини қандай ҳисобдан чиқариш мумкин?

 

1

Етказиб бериш муддатларини бузганлик, яъни дебиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юборганлик учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда маъмурий жарима солиш назарда тутилган, бунда муддати ўтган қарзнинг энг кам миқдори белгиланмаган (МЖТКнинг 175-моддаси 3-қисми). Яъни сизнинг ҳолатда ҳам жарима солишлари мумкин.

Импорт контрактлари бўйича товарларни олиб кириш ва божхонада расмийлаштириш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Президент, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ тузилган ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасидаги импорт контрактлари бундан мустасно (Низомнинг 13-банди, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги ­416-сон қарорига ­1-илова).

Ушбу муддат ўтганидан кейин қарз муддати ўтган ҳисобланади. Яъни 180 кун ичида тўланган тўлов ёки олдиндан тўлов суммасида юк келиб тушиши керак.

Банклар муддати ўтган дебиторлик қарзи тўғрисида солиқ органларига маълумот тақдим этишлари шарт (АВ томонидан 12.06.2013 йилда 2467-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди 2-хатбошиси). Солиқ органлари камерал назорат ўтказаётганда ҳам муддати ўтган қарз борлигини аниқлашлари мумкин. Улар контрактлар бажарилишини ТСОЯЭАТ орқали реал вақт режимида мониторинг қиладилар.

 

2

Корхона қарздан воз кечиш тўғрисида битим тузиб, даъво муддати ўтгунга қадар дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариши мумкин (ФКнинг 348-моддаси). Акс ҳолда фақат даъво муддати ўтганидан кейингина муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш мумкин бўлади. Фуқаролик кодексида даъво муддати 3 йил деб белгиланган. Бунда хорижий давлат қарздор бўлса, даъво муддатини белгилашда ҳам хорижий давлат қонунчилиги ҳисобга олинади.

Одатда ҳисобда контрагентлар билан ҳисоб-китоблар нотўғри акс эттирилганлиги сабабли экспорт-импорт операцияларида кичик суммадаги дебиторлик қарзи юзага келади. Корреспондент банкнинг воситачилик ҳақи пул маблағларини ўтказувчи томоннинг маблағлари ҳисобидан тўланса, у дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмаслиги лозим. Уни банк хизмат кўрсатиши билан боғлиқ бошқа операцион харажатлар сифатида акс эттириш лозим (416-сон Низомнинг 15-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1098 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика