Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 03 / Божхона

Якунлар чиқарилди, режалар белгиланди

 

Республикамиз Президенти 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик ва инвестициялар учун қулай муҳит яратилишини таъминлаш ҳамда олдимизда турган мақсадларимизга етишиш учун амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

 

Шу жумладан, божхона органларига ҳам жорий йилда божхона тартибларини кескин соддалаштириш, божхона назорати пунктлари ҳамда юкларни расмийлаштириш постларини тубдан ислоҳ қилиш, юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий талабларга жавоб берадиган, «ягона дарча» тамойили асосида фаолият кўрсатадиган божхона комплексларини барпо этиш, бу борада ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди. Бугунги кунда ушбу вазифалар ижроси бутун Давлат божхона қўмитаси тизимида бўлгани каби Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам изчил равишда амалга оширилмоқда.

Айтиш керакки, ўтган 2018 йил ҳам божхона хизмати фаолиятида оламшумул ўзгаришларга бой бўлди. Соҳада юз бераётган ана шу ўзгаришларни фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида ва малакали етказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари пухта йўлга қўйилди. Хусусан, 2018 йилда мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган шарт-шароит ва қулайликлар, ташқи иқтисодий фаолиятга ва божхона чегаралари орқали товарларни олиб ўтишга доир қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини ўз вақтида етказиш ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ходимлари вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, экспортчилар, ТИФ иштирокчилари, декларантлар, олий ўқув юрти, касб-ҳунар коллежи ва лицей талабалари, мактаб ўқувчилари, божхона постлари атрофида яшовчи аҳоли ва божхона постлари орқали ҳаракатланувчи фуқаролар иштирокида 150 тадан ортиқ учрашув, семинар, давра суҳбатлари ўтказди. Бундан ташқари, соҳамиз ходимларининг ота-оналари билан бирга ташкиллаштирилган учрашувларда коррупцияга қарши курашиш мавзуларида маърифий суҳбатлар ўтказилди.

Ҳисобот даврида ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари бўйича белгиланган режа 112,5 фоизга бажарилиб, давлат бюджетига 68,6 млрд сўм ўтказилди. Автоматлаштирилган ахборот дастури имкониятларидан самарали фойдаланилгани натижасида 8 ҳолатда божхона қийматини паст нархларда белгилашга бўлган уринишларнинг олди олиниб, жами 51,3 млн сўмлик божхона тўловларининг қўшимча ундирилиши таъминланди.

Бошқармада ташкил этилган Божхона қийматини назорат қилиш гуруҳи томонидан божхона тўловларидан асоссиз имтиёз қўлланилган ҳолда расмийлаштирилган 3,1 млрд сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳамда Мониторинг гуруҳи аъзолари томонидан 3,96 млрд сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди ва тўлиқ ундириб олинди.

Шунингдек, ундирилган божхона йиғимлари ва давлат эгалигига ўтказилган товар-моддий бойликлар тушумидан 2,2 млрд сўмлик пул маблағлари ДБҚнинг Махсус ва Ягона фондига ўтказилиб, бошқарма учун белгиланган режа кўрсаткичларининг ойма-ой тўлиқ бажарилишига эришиб келинмоқда.

Йил давомида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йўналишида олиб борилган мақсадли тадбирлар натижасида жами 485 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 3,2 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди.

Ортда қолган йилимиз божхона хизмати ходимларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам муҳим йиллардан бўлди. Божхоначиларга қулай шароит яратиш мақсадида танлов савдоси ғолиби «Mega-Leader» МЧЖ билан бошқарма ўртасида имзоланган умумий қиймати 721 млн сўмлик шартномага асосан бугунги кунда ДБҚнинг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ховос» ТИФ божхона пости маъмурий биносида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Капитал таъмирлаш ишлари тез кунларда тугатилиб, тадбиркорлар ва фуқароларга хизмат қиладиган, барча талабларга жавоб берадиган қулай ва замонавий ТИФ божхона пости иш фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи.

Прочитано: 914 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика