Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 03 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқ ислоҳотлари: ҳали давом этмоқда

 

Бу 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»да белгиланган (8.01.2019 йилдаги ПФ-5416-сон Фармон).

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ тизимидаги кенг миқёсли ислоҳотлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармон билан тасдиқланган) қабул қилиниши билан боғлиқ. Унинг асосий йўналишлари Солиқ кодексига, (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун), бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан, ҳар йиллик «бюджетга оид» қарорга (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарор) имплементация қилинган ва 2019 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

Лекин ислоҳот шу билан якунига етгани йўқ. Унинг давоми «Йўл харитаси»да назарда тутилган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича чоралар доирасида режалаштирилган.

Хусусан, қуйидагилар кутилаётир:

● жаҳоннинг илғор тажрибасига мувофиқ ­янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

● солиқ органлари ва солиқ тизимининг фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган солиқ маъмуриятчилигига ҳамда иқтисодий сиёсатга мос келувчи ахборот тизимлари ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Бу борадаги ҳаракатлар ўтган йили бошланган (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарор);

● «хуфиёна иқтисодиёт»ни қисқартириш бўйича Дастурни ишлаб чиқиш. Бу борада ҳам муай­ян ишлар амалга оширилган: бизнесга 2019 йил 1 апрелга қадар яширилган ходимларни жарималар ва ЖШДС ҳамда ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблашларсиз қонунийлаштириш имконияти берилди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарор 7-бандининг 3-хатбошиси).

Тегишли ҳужжатларнинг лойиҳалари жорий йилнинг март ойида Президентнинг мазкур Фармонига мувофиқ ташкил этилган Иқтисодий кенгашнинг котибиятига киритилиши керак, май ойида эса кенгашда уларнинг муҳокамаси бўлиб ўтади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 9.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1278 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика