Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 03 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Судларда давлат божини тўлашда имтиёзлар қисқартирилди

 

9.01.2019 йилдаги ЎРҚ-513-сон Қонун билан Солиқ кодексига судларда давлат божини тўлаш билан боғлиқ тузатишлар киритилди.

 

Биринчидан, давлат божини ундириш объектлари аниқлаштирилди (Солиқ кодексининг 328-моддаси). Энди фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судлар кесимида бож тўланадиган ариза ва шикоятларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилди.

Маъмурий судларга тақдим этиш чоғида давлат божи солинадиган ҳужжатлар санаб ўтилди. Эслатиб ўтамиз, маъмурий судлар 2017 йил 1 июндан маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш мақсадида ташкил этилган (21.02.2017 йилдаги ПФ–4966-сон Фармоннинг 8-банди). Уларнинг ваколати Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда ва МЖТКнинг 245-моддасида янада батафсил қайд этилган.

Иккинчидан, судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган субъектларнинг рўйхатларига тузатишлар киритилган. Айримлари ушбу имтиёздан маҳрум этилган, энди умумий асосларда давлат божини тўлашлари шарт.

Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган субъектлар алоҳида рўйхатда кўрсатилган.

Учинчидан, Солиқ кодексида қайд этилган қоидага кўра, давлат божини тўлаш бўйича имтиёзларга эга бўлган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, у мазкур шахслардан қаноатлантирилиши рад этилган талаблар миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Илгари ҳам ушбу қоида амал қилган, сабаби процессуал қонунчиликда назарда тутилган (ИПКнинг 118-моддаси; ФПКнинг 138-моддаси ва ҳ.к.).

Бироқ бу барча имтиёз эгаларига тааллуқли эмас. Масалан, иқтисодий судда қоида фақат хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари (уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги даъволар юзасидан), шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш тўғрисидаги ижро варақасини бериш тўғрисида аризани тақдим этиш чоғида тадбиркорлик субъектларига нисбатан амал қилади. Қолганлар эса, ҳатто арз қилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ҳолда ҳам давлат божини тўлайдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1165 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика