2018 йил 1 июндан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондини келиб тушган, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган маблағлар ҳисобига шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ЯИТ ставкаси 15%дан ортиқ бўлмаслиги белгиланди.
ЯИТ бўйича ҳисоботда ставка ўзгариши қандай акс эттирилади?
– Йил давомида турли ставкалар қўлланилиши муносабати билан 2018 йил 1 июнгача ва ундан кейин юзага келган солиқ солинадиган базани бўлиш лозим.
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида (10-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бундай бўлишни қуйидагича акс эттириш мумкин:
● 4-«Умумбелгиланган ставка бўйича» устунида 25%лик ставка қўлланиладиган солиқ солинадиган база акс эттирилади;
● 5-«Имтиёзли ставка бўйича» устунида 15%лик пасайтирилган ставка қўлланиладиган солиқ солинадиган база акс эттирилади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.