Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 46 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

юридик шахслар учун

 

1 ДЕКАБРЬ7

Ер участкасининг таркиби ва майдони йил давомида ўзгарган, шунингдек 2018 йилда ягона ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугатилган) тақдирда, солиқ тўловчилар томонидан ягона ер солиғининг аниқлик киритилган ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 369-модда, 4-қисм)

 

3 ДЕКАБРЬ

2018 йил ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

5 ДЕКАБРЬ

2018 йилнинг ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

 

9 ДЕКАБРЬ7

2018 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 286-модда, 1 ва 3-қисмлар)

 

10 ДЕКАБРЬ

2018 йилнинг декабрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 271-модда, 8-қисм)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, 7-қисм)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

13 ДЕКАБРЬ

2018 йил декабрь ойининг I ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

14 ДЕКАБРЬ

2018 йил учун ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

 (Солиқ кодекси, 263-модда, 4-қисм; 264-модда, 5-қисм)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди)

 

15 ДЕКАБРЬ7

2018 йилнинг ноябрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида» қарорининг 2-банди)

 

23 ДЕКАБРЬ7

2018 йил декабрь ойининг II ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

24 ДЕКАБРЬ

2018 йилнинг ноябрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

 

25 ДЕКАБРЬ

2018 йилнинг ноябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг декабрь ойи учун бир йиллик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан ошадиган юридик шахсларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни, шунингдек мазкур солиқнинг бир йиллик суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган юридик шахсларнинг ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ушбу солиқ бўйича 2018 йилнинг IV чораги учун жорий тўловларни тўлашининг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 264-модда, 1 ва 3-қисмлар)

2018 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, 8-қисм)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йил ноябрь ойи учун давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно6)

(Солиқ кодекси, 312-модда, 2-қисм; 315-модда, 2 ва 3-қисмлар)

2018 йилнинг ноябрь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм)

2018 йил ноябрь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 360-модда, 5-қисм)

 


1Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган ҳамда ер солиғини жорий йилнинг 1 сентябрига ва 1 декабрига қадар бўлиб-бўлиб тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно.

2Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.

3Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

4Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

5Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

6Ушбу микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этиладиган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.

7Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

 

Прочитано: 1110 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика