Norma.uz

Суд қарори ижро этиш учун мажбурий

 

2017 йил сентябрда менинг айбим билан ЙТҲ содир бўлганди. ДЙҲХХ ходимлари баённома тузишди. Мен кўрсатилган суммани дарҳол бериб, жабрланувчига зарарни ўз ҳисобимдан қоплаб бергандим. Суд қарорига кўра мен 1 ЭКИҲ миқдорида жарима тўлаб, жабрланувчининг зарарини қоплашим керак эди. Суғурта компаниясига мурожаат қилмадим. Декабрь ойида Мажбурий ижро бюросидан суд қарори бажарилмагани тўғрисида хат келди. Менинг тушунтиришларимдан кейин улар жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ҳақида аризани сўрашди. Жабрланувчи Бухоро шаҳрида яшагани туфайли уни топиб бўлмади. 2018 йил 25 майда МИБдан яна хат келди. 30 майда мен МИБга жабрланувчининг даъвоси йўқлиги тўғрисидаги аризани тақдим этдим. Шундан кейин МИБнинг давлат ижрочиси маъмурий суднинг қарорини кечиктириб бажарганим учун менга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида талабнома тақдим этди.

Д.Нарзуллаев, бош бухгалтер.

 

Ҳа, узрли сабаб (суд қарорини ўз вақтида бажариш билан боғлиқ) бўлмаганда давлат ижрочиси томонидан белгиланган маъмурий жаримани тўлаш керак бўлади.

Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги ўз қарорида ихтиёрий бажариш учун муддатни белгилайди. Мазкур муддат ижро иши юритиш кўзғатилган кундан эътиборан 15 кундан ошмаслиги керак. Давлат ижрочиси қарздорни белгиланган муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 23-моддасининг 3-қисми).

Суд тайинлаган жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай тўланиши керак (МЖТК 332-моддасининг 1-қисми).

Шу тариқа, суднинг сиздан 1 ЭКИҲ миқдорида жарима ундириш ва жабрланувчига зарарни қоплаш тўғрисидаги қарори 15 кун мобайнида ижро этилиши керак эди. Бундан кейин ҳам сизнинг ихтиёрингизда давлат ижрочиси тайинлаган вақт бор эди. Агар сиз ўз мажбуриятларингизни ушбу муддат мобайнида бажармаган бўлсангиз ва суд қарорини вақтида бажармаслик билан боғлиқ узрли сабабингиз бўлмаса, жаримани тўлашингиз керак бўлади.

Қарздорнинг ижро ҳужжатини унинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаслиги ёки унинг зиммасига муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаслиги фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 198-1-моддаси).

 

Александр Лобанов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1586 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика