Norma.uz

Жарималар ҳозирча ундирилмаяпти

 

МЧЖ балансида енгил автомобиль бор. ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари кейинчалик тегишли сертификатни олиш билан бирга малакасини ошириб бориши керак. ВМҚда белгиланишича, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб автомобилни мазкур сертификатсиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик юкланмоқда.

Юридик шахснинг енгил автомобилини сертификатсиз бошқараётган ҳайдовчига нисбатан қандай маъмурий жавобгарлик жорий этилади? Ташкилотга нисбатан ҳам жарималар қўлланиладими?

Х.Акмалхонов, кассир.

 

Ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисида сертификатининг мавжуд эмаслиги учун ҳайдовчиларга маъмурий жавобгарлик белгиланмагани каби, юридик шахсларга нисбатан ҳам жарималар назарда тутилмаган.

Дарҳақиқат, ИИВ ва Адлия вазирлигига 2 ой муддатда қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш топширилди. Шу жумладан 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини сертификатсиз бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)га нисбатан маъмурий жавобгарликни жорий этиш, лицензия/лицензия карточкаларининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш ёки бекор қилиш жорий этилиши керак эди (ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарори 7-бандининг 3-хатбошиси).

Бироқ материалимиз чоп этилган пайтда ҳайдовчиларнинг маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланадиган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмади.

Ҳозирги вақтда МЖТКнинг 135-моддасида қуйидаги ҳолларда ЭКИҲнинг 1/2 баравари миқдорида (172 240 / 2 = 86 120 сўм) жарима солиш назарда тутилган:

► транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари;

► транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари;

► транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси;

► алоҳида ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришида.

Бунда Йўл ҳаракати қоидаларида (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги ­370-сон қарорига 1-илова) 2018 йилнинг 26 февралидан ҳайдовчи бошқа ҳужжатлардан ташқари ёнида ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисидаги сертификатини ҳам олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шартлиги назарда тутилган.

Таъкидлаш керакки, юридик шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

 

Абдураҳмон Бахтиев,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 697 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика