Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 28 / Норматив лойиҳалар

Озиқ-овқат бозорларида савдо шохобчаларини онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлади

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Тошкентдаги озиқ-овқат бозорларида турғун савдо шохобчаларини «Электрон онлайн-аукционларни ташкиллаштириш маркази» ДУК томонидан ташкил қилинадиган «E-IJRO AUKSION» онлайн-аукционлар орқали ижарага бериш таклиф этилмоқда.

Қуйидагилар режалаштирилмоқда:

► 2019 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат бозорларида турғун савдо шохобчалари онлайн-аукционлар орқали ижарага берилади;

► 2019 йил 15 июлга қадар муддатда электрон савдо майдони имкониятлари ва функциялари тажриба тариқасида синовдан ўтказилади;

► тизимнинг бутун республика бўйлаб жорий қилиниши 2019 йил 1 августдан кейинга мўлжалланган.

Ҳужжат билан озиқ-овқат бозорларида турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш бўйича электрон майдонни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 824 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика