Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 22 / Юридик маслаҳатлар

Локал ҳужжатни мустақил равишда тузасиз

 

Юқори турувчи ташкилот лавозимлар ва раҳбарият ўринбосарлари кадрлар захираси жадвалини тузиш вазифасини топширди. Бунда қандай норматив ҳужжатларга амал қилишимиз кераклигини айтсангиз. Комиссия тузиб, унинг таркибини тасдиқлашимиз керакми?

А.Тохтиева, кадрлар бўйича инспектор.

 

– Корхонадаги лавозимларнинг кадрлар захираси тузилишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Амалиётда ҳар бир идора (вазирлик, қўмита ва ҳ.к.) ташкилотдаги кадрлар захирасини шакллантириш тартибини мустақил равишда белгилайди. Ҳар бир ташкилот кадрлар захирасини низом, тартиб ёки бошқа локал ҳужжат кўринишида тузишнинг махсус тартибини ишлаб чиқиши мумкин, у ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Сизга ҳам номзодларни муайян лавозимларга тайинлаш тартибини белгиловчи локал ҳужжат ишлаб чиқишни тавсия этамиз. Уни ишлаб чиқишда:

1) режалаштирилаётган даврда вакант лавозимларга тайинлашга эҳтиёжни белгилаш ва номзодларни захирага танлаб олиш принципларини ишлаб чиқиш;

2) тайинланадиган лавозимларга танлов асосида саралаб олиш тизимини ишлаб чиқиш (танлов ташкилот эҳтиёжларига қараб ташқи мутахассислар ёки ўз ходимлари ўртасида ўтказилиши мумкин);

3) зарурат бўлганда «захирадагиларнинг» касбий кўникма ва билимларини ривожлантириш усулларини белгилаш зарур (идеал вариантда кадрлар захирасидаги мутахассисларни тайёрлаш ҳам назарда тутиладиган корпоратив таълим дастурини ишлаб чиқиш мумкин).

Кадрлар захирасига тайинлаш номзодларга тенг ёндашган ҳолда уларнинг шахсий қобилиятлари, касбий тайёргарлик даражаси, касбий фаолият натижаларига қараб амалга оширилади. Кадрлар захирасини жорий даврда ва истиқболда ходимларга бўлган эҳтиёж прогнозини инобатга олган ҳолда тегишли танлов тадбирлари натижалари асосида ҳар йили шакллантириш мумкин.

Шунингдек махсус комиссия захира учун номзодлар танловини ўтказишини назарда тутиш мумкин. Бу ҳолда комиссия таркиби ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Бунда кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлашга доир ташкилий, мувофиқлаштирувчи, услубий ва назорат функцияларини одатда кадрлар билан ишловчи бўлим бажаради.

 

Жамолиддин Ваккасов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1163 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика