Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 21 / Паспорт масалалари

Чет эллик шахс учун кўчмас мулк

 

Чет эллик жисмоний шахс яшаш гувоҳномасига эга бўлмай туриб, Тошкент шаҳрида яшаш учун мўлжалланмаган жойни сотиб олиши мумкинми?

Р.Йўлдошев. Тошкент ш.

 

– Агар чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс:

► Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

► Тошкент шаҳри ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (Низомга илова, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги ­41-сон қарорига 2-илова) 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида ИИОнинг маълумотномасини тақдим этса, турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бинони сотиб олиши мумкин (Низомнинг 12-1-банди).

Қуйидаги шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга:

1) қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (ФБШ) – хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга;

2) қариндошлар – ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари Рўйхат кучга киргунча доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

3) эр (хотин) – хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида 5 йил биргаликда яшаётган бўлса;

4) васийлик ва ҳомийликдаги шахслар – васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

5) ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

6) давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.

 

Изоҳ. Рўйхатнинг 2 (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

 

 

Ўзи ҳақидаги барча маълумотлар

 

Ўзбекистон фуқароси билан чет эллик фуқаро ўртасидаги никоҳ хорижда қайд этилган бўлса, Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасида (чиқиш учун анкетада) оилавий аҳволи тўғрисида нимани ёзиш кераклигини айтиб берсангиз. КЧФРБга легаллаштирилган никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш керакми?

А.Беркович.

 

– Чет элга чиқиш тўғрисидаги анкета-аризанинг 15-«Яқин қариндошларим: эр (хотин), ота, она, фарзандлар, собиқ хотин (эр) ҳақидаги маълумотлар – биргаликдаги никоҳдан фарзандлар бўлганда» устунида оилавий аҳволингизни кўрсатишингиз шарт.

Маълумотларни яшириш ЎзРнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 226-моддаси бузилишига олиб келади, бу қонунга хилоф равишда расмийлаштирилган ҳужжатларни мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу тариқа, кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига легаллаштирилган никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишингиз керак.

 

 

Асос йўқ

 

Мен 8 йил аввал Исроилга чиқиб кетганман. Консулхонага шахсий масалалар юзасидан бир неча маротаба мурожаат қилган бўлсам ҳам, унда ҳисобга турмаганман. Ҳозир Ўзбекистонга чиқишим зарур. Эски виза муддати аллақачон ўтиб кетганлиги сабабли Ўзбекистондан чиқиш визасини расмийлаштиришда муаммога тўқнаш келмайманми?

Т.Берг.

 

– Стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга сафар қилиш бундан мустасно (Тартибнинг I бўлими 7-банди, ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига 1-илова).

Шу тариқа, ҳозир Исроилда бўлсангиз ва чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикери муддати Исроилда вақтинча бўлган даврингизда ўтиб кетган бўлса, Ўзбекистон Республикасига қайтиб, доимий прописка қилинган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш масаласи бўйича мурожаат этишингиз мумкин.

 

 

Консулхонада албатта ҳисобда туринг

 

2017 йил май ойида келинимнинг визаси бўйича АҚШга кетдим (ушбу виза учун доимий яшаш жойи ва кўчирма керак эмас), айни пайтгача шу ерда яшаб келмоқдаман. Турмушга чиқиб, фамилиямни ўзгартирдим (паспортда эски фамилиям қолган). Тошкентдаги пропискадан чиқмаганман, тегишинча, доимий яшаш жойим ҳам йўқ. Чиқиш учун рухсатнома муддати 2018 йил июлда тугайди. Консулхона ҳисобига турмаганлигим сабабли Ўзбекистон Элчихонасида паспортимни янги фамилияга алмаштира оламанми? Паспортимни қандай алиштирсам бўлади?

Н.Монс.

 

– Вақтинча яшаш учун чет элга кетган, у ерга ошкора келган ва чет элда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон фуқаролари доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун белгиланган шаклдаги ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Консуллик муассасаси фуқароларнинг чет элда доимий яшаш учун қолдириш бўйича ҳужжатларини расмийлаштиради ва масалани белгиланган тартибда келишиш учун ҳужжатларни ТИВ орқали ИИВга юборади (Тартиб, ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига 1-илова).

Шу тариқа, келинингизнинг визаси бўйича АҚШга кетган ва у ерда доимий яшашга қарор қилган бўлсангиз, уни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобига туришингиз ва доимий яшаш учун қолдириш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш таомилини бошлашингиз керак бўлади. Ижобий қарор қабул қилингандан кейин Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасида легаллаштирилган никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома асосида фамилиянгиз ўзгаргани муносабати билан паспортингизни алмаштира оласиз.

 

 

Экспертга савол

 

Бир мавзуда

 

Маълумки, 2011 йил 1 январдан эгасининг биометрик маълумотлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти жорий этила бошлади (23.06.2009 йилдаги ПФ-4117-сон Фармон). Ҳужжатлар бир неча босқичда алмаштирилди. Алмаштиришни 2015 йилда якунлаш режалаштирилган эди. 2018 йил 1 июлда эски намунадаги паспортларни алмаштириш муддати тугайди. Ўзбекистондаги барча фуқаролар биометрик паспорт олдилар, алмаштиришни якунлаш муддати узайтирилмайди деб ишонч билан айтиш мумкинми?

С.Украмов.

 

– Президентнинг 23.06.2009 йилдаги ПФ-4117-сон Фармони 2-бандига мувофиқ, паспортларни алмаштириш якунланадиган муддат – 2015 йил 31 декабрь.

Объектив сабабларга кўра паспортларини алмаштиришга улгурмаган, шунингдек эски паспортлар билан хорижда бўлган кўпгина фуқароларнинг илтимосларига биноан жойлардаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва хориждаги консулхона иши учун масъул идоралар ўзларининг биргаликдаги ички идоравий ҳужжатлари билан эски паспортларнинг амал қилиш муддатини 2018 йил 1 июлгача узайтирдилар. Ўзбекистон фуқаролари эски намунадаги паспортларини 2018 йил 1 июлгача биометрик паспортларга алмаштиришлари шарт. Айни пайтда ушбу муддатни узайтириш режалаштирилмаяпти.

 

 

Муайян сабабларга кўра (ёши, касаллиги ва ҳ.к.) кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига шахсан кела олмайдиган фуқаролар бор. Ўз вақтида ариза бўйича мобиль станция хизмати кўрсатилмаган. Бу тоифадаги шахсларга нисбатан жарима санкциялари қўлланиладими? Агар қўлланса, қандай жазолар?

Л.Попова.

 

– Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига шахсан кела олмайдиган фуқароларга нисбатан жарима санкцияларини юмшатиш, шунингдек хизмат кўрсатувчи мобиль станцияларни қайта жиҳозлаш, сифатли даражада расмийлаштириш ва аҳолини биометрик паспортлар билан персоналлаштириш учун ходимларнинг штатдаги сонини кўпайтириш масалаларини кўриб чиқмоқда. 

 

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1554 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика