Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 21 / Паспорт масалалари

Муайян яшаш жойига эга бўлмаганлар – реабилитация марказига

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (26.04.2018 йилдаги 309-сон) эълон қилинди.

 

Ҳужжатда белгиланишича, кишини муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этиш учун у бир йўла 4 та мезонга тўғри келиши шарт:

► 18 ёшдан ошган бўлиши (муаллифнинг фикрича, 18 ёш + 1 кун);

► шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳарбий билет ва ҳ.к.) бўлмаслиги;

► бирон-бир манзилда вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаслиги ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаслиги;

► ғайриижтимоий хулқ-атворли (жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан ажралиб туриши), шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлиши (ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлиши) («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

Бундай шахслар мунтазам аниқланиб, туман (шаҳар) ички ишлар органларига келтирилади. У ерда уларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаса, ички ишлар органи бошлиғи шахсни махсус реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида туман (шаҳар) маъмурий судига илтимоснома киритади.

Суд илтимосномани 24 соат давомида кўриб чиқади. У қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс 30 кунни реабилитация марказида ўтказади. Марказга қабул қилинаётганда уларнинг фотосуратлари олинади, дактилоскопик рўйхатга қўйилади (бармоқ излари олинади), тиббий кўрикдан ўтказилади, буюмлари ва ашёлари кўздан кечирилади, шунингдек улар дезинфекция қилинади. Юқумли касалликка чалинганлар (ОИВ/ОИТС, силнинг фаол шакли, захм ва б.) бошқалардан алоҳида сақланади.

Марказда куну тун бўлиш вақтида ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатилади, шунингдек жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар ўтказилади. У ерда сақлаш режими анча қатъий, ҳатто кириш ва марказ ҳудудидан эркин чиқиш чекланган.

Шахс стационар даволанишга муҳтож бўлса, зудлик билан соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасасига юборилади. Кексалар ва ногиронлар «Саховат» уйларига, руҳий касаллиги бўлган шахслар «Мурувват» уйларига жойлаштирилади. Соғлом эркак (18 ёшдан 60 ёшгача) ва аёллар (18 ёшдан 55 ёшгача) эса ишга жойлаштири­лади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 27.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика