Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 21 / Паспорт масалалари

Мутахассис учун прописка

 

«Ўзагротехсаноатхолдинг» пойтахтда доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин. Тузатишлар Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 319-сон қарори билан киритилди.

 

Мазкур акциядорлик жамияти Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига (ВМнинг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарорига 1-илова) киритилди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу Рўйхатдаги органлар ва ташкилотларга ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) улар лавозимда турадиган даврга мазкур орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий прописка қилинади (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонуннинг 11-банди).

Мазкур тоифадаги фуқаролар доимий пропискани расмийлаштириш чоғида тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирмани тақдим этишлари шарт.

Фуқаро 11-бандга асосан прописка қилинган бўлса, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган уй бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномалари, шунингдек уни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (унинг бир қисмидан) воз кечиш ва уни ўзгага беришнинг бошқа усуллари нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади, башарти:

► Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) бўлса;

► ИИОнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 3.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1116 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика