Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 21 / Юридик маслаҳатлар

Бадал миқдорини асослаш зарур

 

Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари учун ХУМШга турар жой квартиралари эгаларига қараганда 3 баравар кўп тўлайди.

Бу қанчалик тўғри?

Ф.Исломов.

 

ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши мажбурий бадаллар миқдорларини белгилашга ҳақли.

Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори (юридик ёки жисмоний шахс) уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни зиммасига олиши шарт.

ХУМШ аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдори ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади («Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси). Бунда у уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли яшаш учун мўлжалланмаган жой майдонига мутаносиб равишда белгиланади (Қонуннинг 6-моддаси). Масалан, ойлик мажбурий бадал 1 кв.м учун 300 сўм этиб белгиланган. Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорида – 60 кв.м, демак, у ойига 18 000 сўм тўлаши керак.

Ширкат билан яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори ўртасида албатта шартнома тузилган бўлиши керак. Намунавий шартнома шакли ВМнинг 30.05.2006 йилдаги 100-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган. Унинг 2.2-бандига кўра ширкат умумий харажатлар ҳамда мулкдорнинг мажбурий ойлик ва мақсадли бадаллари миқдорларини асослаб бериши шарт.

Сиз билан ширкат ўртасида шартнома бўлмаса, уни тузишни тавсия этамиз. Уни тузиш чоғида бадал миқдорини белгилаган ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан танишиб чиқишингиз мумкин. Ширкат эса унинг миқдорини асослаб бериши лозим.

Яқин орада ХУМШ аъзолари бадалларининг энг кам миқдорлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тартибга солинади. Улар УКХ вазирлигининг 31.01.2018 йилдаги 34-сон буйруғи билан қабул қилинган эди. Бироқ қонунчилик базаси мавжуд эмаслиги боис буйруқнинг амал қилиши вақтинча тўхтатиб турилибди.

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1074 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика