Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 21 / Юридик маслаҳатлар

Компенсация олиш ҳуқуқи

 

Корхонамизнинг касаба уюшмаси раиси бўшатилган ходим бўлиб, ташкилотимиз билан меҳнат ёки фуқаролик шартномаси тузмаган. Корхона унга:

шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсацияни;

қўшимча тўловлар ва иш ҳақига бошқа устамаларни тўлашга ҳақлими?

М.Сактапова.

 

Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация, шунингдек иш ҳақига устамалар ходимларга тўланади. Корхона билан меҳнат муносабатларини ўрнатмаган шахсларга ҳам тўловлар тўланиши мумкин. Бироқ улар компенсация ёки устама деб ҳисобланмайди.

Касаба уюшмалари ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга ошириши мумкин («Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси).

Юридик шахс ташкил этган касаба уюшмалари ўз штатида ходимларга эга бўлишга ҳақли. Тегишинча, меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, уларга тўловлар (иш ҳақи, устамалар ва ҳ.к.) тўлашлари мумкин. Ходимнинг ўз автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланганлиги учун компенсацияни, агар бу касаба уюшмаси харажатлари сметасида назарда тутилган бўлса, тўлаш мумкин (Тартиб, ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова).

Касаба уюшмаси юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган бўлса, корхона у билан меҳнат муносабатларини ўрнатмаган жисмоний шахсларга пул маблағларини (тегишли солиқ оқибатлари билан) тўлашга ҳақли. Бироқ ушбу тўловлар шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация ёки иш ҳақига устама деб ҳисобланмайди.

 

Саодат Усмонова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1125 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика