Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 21 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳунармандчилик: маҳсулотни олиб чиқиш соддалашди

 

Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом (2.05.2018 йилда 3004-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди. Ҳужжат ташқи савдо, ташқи ишлар ва маданият вазирликлари, шунингдек Давлат божхона қўмитасининг қўшма қарори билан тасдиқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3451-сон қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган, қиймати 5 минг АҚШ долларигача (эквивалентда) бўлган товарларни экспорт контракти тузмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқишга рухсат этилган. Бироқ товарларнинг юк ҳужжатлари бўлиши талаб этилади.

 

Қабул қилинган Низомда белгиланишича, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун унинг Бадиий кенгашининг хулосаси ана шундай товарнинг кузатув ҳужжати ҳисобланади. Ҳунарманд хулосани олиш учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни кенгашга тақдим этади, у 1 иш куни давомида маҳсулотнинг Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхатига (17.11.2017 йилдаги ПФ–5242-сон Фармонга 1-илова) мослигини аниқлайди. Хулосада олиб чиқиладиган маҳсулотларнинг номи, миқдори, қиймати, режалаштирилган кўргазма, танлов ва ярмаркаларнинг ўтказилиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Сўнг кенгаш маҳсулотни Маданият вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармасига юборади. У ерда унга махсус сертификат расмийлаштирилади.

Ушбу 2 та ҳужжатни божхона постида тақдим этиш ҳамда бунда режалаштирилган хорижий кўргазмада (ярмаркада) қатнашиш, у ўтказиладиган жой, сана ва вақт, шунингдек олиб чиқилаётган товарлар (номи, миқдори ва қиймати) тўғрисида хабардор қилиш талаб этилади.

 

Бу – муҳим! «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳунармандларга белгиланган нормадан ортиқ бўлган юклари (ҳунармандчилик маҳсулотлари) учун амалга ошириладиган тўловларда 25 фоиз махсус чегирмалар берилишини таъминлайди.

 

Хорижда маҳсулотларни сотишдан тушадиган валюта маблағлари эса ҳунармандларнинг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ўз ҳисобрақамларига, шу жумладан банк ўтказмалари ва хорижий валютадаги нақд пул шаклида киритилган бўлиши керак. Шундан сўнг ҳунарманд ушбу маблағларни эркин тасарруф этишга, шу жумладан банк ҳисобрақамларидан нақд пул шаклида олишга ҳақли бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 3.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1034 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика