Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 21 / Қонунчилик палатасида

Депутатлар Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар

 

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар Ҳисоб палатасининг 2017 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар.

 

Мажлисда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Рустамов ҳисобот билан сўзга чиқди.

Таъкидлаш жоиз, Ҳисоб палатаси мамлакатимизнинг энг олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланиб, Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир. Шу боис, ҳисобот дастлаб сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилди. Фракцияларда ўтказилган муҳокамалар давомида депутатлар парламент назоратини амалга ошириш ва қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, назорат-таҳлил тадбирларига фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини фаол тарзда жалб этиш юзасидан парламент ва Ҳисоб палатасининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган қатор таклифлар ишлаб чиқдилар.

Тақдим этилган ахборотда таъкидландики, Ҳисоб палатасининг ўтган йилги фаолиятида Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг ташқи аудитини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини такомиллаштириш бўйича 32 таклиф билдирилди. Давлат бюджети даромадлари прогнози лойиҳаси Ҳисоб палатасининг 10 та таклифи асосида қайта кўриб чиқилиб, 1,4 трлн сўмга қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

Маҳаллий бюджетларга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш натижасида бюджетга қарийб 120 млрд сўм қўшимча даромад манбалари аниқланди. Жумладан, Самарқанд вилоятида 27 млрд сўм, Тошкент вилоятида 21,4 млрд сўм, Наманган вилоятида 6,3 млрд сўм ҳамда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 30,4 млрд сўм, Бектемир туманида 19,4 млрд сўм ва Сергели туманида 13,3 млрд сўм қўшимча даромадлар аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи бўйича давлат ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, Президентнинг қарорлари, шунингдек, хорижий мамлакатларга давлат ташрифлари давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни амалга оширишнинг тўлиқлиги ва самарадорлиги бўйича назоратни ташкил этиш ишлари Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлди.

Барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилги ҳисоботи маъқулланди.

Шундан сўнг депутатлар қуйи палата мажлиси кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ва иккинчи ўқишларда кўриб чиқдилар.

 

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 989 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика