Norma.uz

Тез бузиладиган юкларни автомобилда ташиш учун гувоҳнома зарур

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.04.2018 йилдаги 277-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди («Норма маслаҳатчи»нинг мазкур сони ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).

 

10 июлдан бошлаб тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини эксперт текширувлари асосида мажбурий кўрикдан ўтказиш жорий этилади.

Автотранспорт воситаларининг эгалари ёки эгаларининг номидан уларга эгалик қилувчи, фойдаланувчи ва (ёки) тасарруф этувчи шахслар қуйидаги муддатларда автомобилни эксперт текшируви учун тақдим этишлари шарт:

► янги тайёрланган автотранспорт воситаларининг эксперт текшируви улар тайёрланганидан 6 йилдан сўнг;

► келгуси йилларда эса — ҳар 3 йилда.

Текширувлар ариза берувчининг талабномаси ва у билан тузиладиган шартнома асосида «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган лаборатория томонидан ўтказилади. Текширувлар чоғида автонинг бундай турдаги транспорт воситалари учун белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

Лаборатория талабномани 1 иш куни ичида рўйхатга олади ва 2 иш куни мобайнида ариза берувчига текширув баённомаси нусхасини беради. Баённоманинг асл нусхаси ариза берувчи гувоҳномани оладиган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига берилади.

Гувоҳнома бериш учун йиғим ундирилмайди.

Ҳужжат билан қуйидагилар ҳам жорий этилмоқда:

► автомобиль транспортида ташиш учун тақдим этиладиган тез бузиладиган юклар рўйхати;

► битта автотранспорт воситасида бирга ташишга рухсат бериладиган тез бузиладиган юклар гуруҳи.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 10.07.2018 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1134 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика