Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 17 / Паспорт масалалари

Оилавий пропискадан ўтиш

 

1. Болани прописка қилиш зарур бўлган муддат белгиланганми?

2. Турмуш ўртоғим мулкдор бўлмаса ҳам, квартира мулкдорининг розилигини олмай туриб, эрим прописка қилинган жойда мен ва фарзандим пропискадан ўтишимиз мумкинми?

Г.Қосимов.

 

1

Фуқаро яшаши мўлжалланаётган жойга доимий рўйхатдан ўтиши учун қуйидагиларни тақдим этади:

► белгиланган шаклдаги ариза;

► Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

► туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан, васийларидан ёки ҳомийларидан алоҳида яшайдиган шахслар учун);

► турар жой ҳужжатлари;

► давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади (Низомнинг 40-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Туғилган болалар тўғрисидаги маълумотлар ота-онасидан бирининг рўйхатдан ўтказиш карточкасига, шунингдек туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёхуд ота-онасининг паспортларидаги улар ҳақида қайд этилган маълумотлар асосида квартира карточкаларига ёзиб қўйилади (Тартибнинг 11-банди, Йўриқноманинг 48-бандига 26-илова, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган ИИВ буйруғига 1-илова).

Шу тариқа, паспорт хизмати фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг биронтасида вояга етмаган болани яшаш жойи бўйича прописка қилиш муддати қайд этилмаган. Бироқ у туғилгандан кейин рўйхатдан ўтказиш карточкаси, квартира карточкаси ва уй дафтарига қайд этилиши шарт.

 

2

Фақат уй эгасининг ёзма розилиги билан эрингизникида болангиз билан прописка қилинишингиз мумкин. Квартира мулкдори прописка қилиш учун аризадаги турар жой майдонини берувчи шахснинг имзоси кўринишида бошқа шахсларни прописка қилишга рухсат беради (АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 3-илова).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1176 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика