Norma.uz

Ташувчининг мажбурияти

 

Ташиш чоғида ташувчи хизматлар кўрсата бошлагунига қадар ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши кераклигидан хабарим бор. Паркимиздаги машиналар сони ўзгармоқда.

Суғуртани бир йилга эмас, айтайлик, 3–6 ойга расмийлаштирса бўладими?

Гареев. Тошкент ш.

 

Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси 1 йил муддатга тузилади. Унинг бошқа муддатларга тузилиши назарда тутилмаган («Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси). Суғурта шартномаси ташувчининг алоҳида транспорт воситалари бўйича эмас, балки унинг бутун парки бўйича тузилиши шуни тақозо этади.

Шартнома амал қилаётган пайтда муайян ўзгаришлар рўй берса (транспорт воситалари сони кўпайса/камайса, парк таркиби ўзгарса ва ҳ.к.), ташувчи бу ҳақда суғурталовчини ёзма равишда дарҳол хабардор қилиши шарт. Зарурат бўлганда суғурта шартномасига қўшимча келишув тузиш ва суғурта полисини қайта расмийлаштириш мумкин. Бунда ўзгарган шарт-шароитга қараб суғурта мукофоти миқдорига тузатиш киритилади. Автомобилларнинг бир қисми фойдаланишдан чиқарилса, ташувчи қолган (фойдаланилмаган) суғурта муддатига ва фойдаланишдан чиқарилаётган транспорт воситалари сонига/турига мутаносиб равишда тўланган суғурта шартномаси қийматининг бир қисмини қайтаришни суғурта компаниясидан талаб қилишга ҳақли.

 

«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 1208 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика