Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Бино ижарага ер билан қўшиб берилади

 

Корхона юридик шахсдан офис ва ишлаб чиқариш биноларини ижарага олмоқчи. Бўлғуси ижарага берувчи кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини, шунингдек ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасини ижарага бериш шартномасини тузишни таклиф этяпти.

Ижарага берувчининг ижарага олинаётган кўчмас мулк жойлашган ер участкасини ижарага бериш шартномасини тузишни талаб қилиши тўғрими?

Н.Петяева,
бош бухгалтер.

 

– Йўқ, ижарага берувчи нотўғри талаб қўймоқда. Бу ҳолда ер участкасини ижарага бериш тўғрисида алоҳида шартнома тузиш керак эмас.

Корхона офис ва ишлаб чиқариш биноларини ижарага олиши учун фақат бинони ижарага бериш шартномасини тузиш зарур. У бўйича ижарага олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини топшириш билан бир вақтда ер участкасининг ана шу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади (ФКнинг 575-моддаси 1-қисми).

Ижарага берувчи ижарага берилаётган бино жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлса, ижарага олувчига ер участкасининг тегишли қисмига бўлган ижара ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳуқуқ топширилади (ФКнинг 575-моддаси 2-қисми).

Шу тариқа, тузилаётган шартномада «шартноманинг амал қилиш даврида ижарага олинган бинолар жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (бошқа ҳуқуқ) ижарага олувчига ўтишини» назарда тутиш мумкин. Бунинг устига, ҳатто бу қоидани шартномада қайд этмасангиз ҳам, ер участкасининг бино жойлашган ва улардан ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи бино ижарага берилган муддатга ижарага олувчига ўтади (ФКнинг 575-моддаси 3-қисми). Шу сабабли ер участкасини ижарага бериш тўғрисида алоҳида шартнома тузиш талаб этилмайди.

Ер участкаси мустақил ижара ­объекти сифатида ижарага олувчиларга туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, Вазирлар Маҳкамаси, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан (ички хўжалик ижараси) берилади (ЕКнинг 24-моддаси).

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1323 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика