Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 12 / Божхона

Иқтисодий муҳитга «путур» етказиб...

 

Маълумки, рангли металл ҳар бир давлатнинг иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга хом ашёлардан ҳисобланади. Шундай экан, унинг мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши қонун билан тақиқлангандир. Бироқ фуқароларимиз орасида мўмай даромад топиш илинжида белгиланган тартибни бузишга уринаётган «уддабурон»лар ҳам учраб туради.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Х.Полвонов (исм-шарифи ўзгартирилган) бошқарувидаги «Ласетти» автомашинаси Қозоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган «Малик» божхона пунктида божхона кўригидан ўтказилди.

Холислар иштирокидаги мазкур текширувда автомашинанинг юкхонасига ўрнатилган метан газ баллони ичида, орқа ва олд бамперларнинг орасида ҳамда орқа ўриндиқнинг остки ва орқа қисмларида жами 384 кг оғирликдаги мис парчалари борлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган бу рангли металл эндиликда тергов ишлари давомида нафс бандаларининг ўзига қарши гувоҳлик берса ажаб эмас...

Б.АНВАРХАНОВ.

Сирдарё вилоят божхона бошқармаси.

Прочитано: 1303 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика