Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 12 / Давлат солиқ бошқармаларида

Экспорт ҳажмини ошириш йўлида

 

Хоразм вилояти Давлат cолиқ бошқармаси ташаббуси билан Қўшкўпир ва Хива туманларида экспортчи корхоналар иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

 

Унда асосий эътибор жорий йилнинг 27 февраль куни республикамиз Президенти раислигида экспортни ошириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва экспортчи корхоналар фаолиятини янада кенгайтириш, солиқ соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имтиёзларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништиришга қаратилди.

Амалий семинарда вилоятда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, экспорт салоҳиятини сон ва сифат жиҳатдан янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Темуров сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига барча жабҳаларда қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётгани, шу жумладан солиқ тизимида ҳам солиққа оид қонунчилик соддалаштирилиб, амалдаги тартиблар енгиллаштирилаётгани ҳамда солиқ тўловларидан имтиёзлар берилиб, соҳада тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратилаётгани, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси эканлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида Қўшкўпир ва Хива туманларида ташкил этилган экспортчи корхоналарнинг фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра айни пайтда биргина Қўшкўпир туманида 10 дан ортиқ экспортчи корхона-ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда асосан паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти йўлга қўйилган.

– Туманимизда 500 дан ортиқ корхона-ташкилотлар мавжуд, – дейди Қўшкўпир туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ўктам Аҳмедов. – Улар асосан, саноат, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, қандолатчилик ва бошқа турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўтган йили тумандаги «Қўшкўпир парранда сервис» МЧЖ томонидан 3,6 млн АҚШ долларилик паррандачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Шунингдек, «Янги Қўшкўпир» хусусий корхонаси томонидан 20 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти амалга оширилган. Бугунги йиғилишда тадбиркорлар экспорт йўналишида ўз тажрибасига эга бўлган корхоналарнинг тажрибаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбир доирасида тумандаги «Қатоғон қурилиш» хусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди. Мазкур корхона 8 соатда 800 кг мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш имкониятига эга. Бу ерда 150 тонналик музлатгич омбори мавжуд бўлиб, яқинда яна битта музлатгич омбори ишга тушиш арафасида. Шунингдек, 2018 йилда корхона 4 гектар ер майдонида топинамбур (ер ноки) ўсимлигини экиб, ушбу ўсимликдан доривор дамлама ишлаб чиқаришни ҳамда уни Хитой ва Россия давлатларига экспорт қилишни режалаштирган.

– Мамлакатимизда экспорт билан шуғулланувчи корхоналарнинг ташқи бозордаги рақобатдошлигини таъминлаш ва экспорт учун қўшимча омиллар яратишда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олингани, экспорт қилувчи корхоналарга имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари берилаётгани фаолиятимизни янада кенгайтиришда амалий ёрдам бермоқда, – дейди хусусий корхона раҳбари Отабек Бабажанов. – Жорий йилда туман солиқ инспекциясининг амалий ёрдами билан бизга ажратилган 10 гектар майдонга аччиқ қалампир ва лавлаги уруғини экиб, етиштирилган ҳосилни жаҳон бозорига етказиб бермоқчимиз.

Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутасадди вакиллардан жавоблар олишди.

 

Дилрабо КУРЯЗОВА,

Хоразм вилояти
ДСБ бўлим бошлиғи.

Прочитано: 1520 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика