Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 07 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

юридик шахслар учун


2018 ЙИЛ МАРТ

 

3 МАРТ8

2018 йил февраль ойининг III ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

5 МАРТ

2018 йилнинг февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

 

9 МАРТ

2018 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 286-модда, 1-қисм)

 

10 МАРТ8

2018 йилнинг март ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йилнинг февраль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг март ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 271-модда, 5-қисм)

2018 йилнинг февраль ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)

2018 йилнинг февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

13 МАРТ

2018 йил март ойининг I ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

14 МАРТ

2017 йил учун юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни молия органларига тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 3-банди)

2018 йилнинг февраль ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди)

 

15 МАРТ

2017 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 163-модда, 2-қисм; 164-модда, 6-қисм; 300-модда, 6 ва 7-қисм; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йилнинг декабрь ойи учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм, 226-модда, 1-қисм; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 263-модда, 3-қисм; 264-модда, 5-қисм; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, 2 ва 7-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йилнинг декабрь учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 315-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат ­мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 319-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 325-4-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2018 йилнинг февраль ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида» қарорининг 2-банди)

 

23 МАРТ

2018 йил март ойининг II ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

24 МАРТ

2018 йилнинг февраль ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

2018 йилнинг февраль ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

 

25 МАРТ8

2017 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 163-модда, 2-қисм; 164-модда, 6-қисм; 300-модда, 6 ва 7-қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг декабрь ойи учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм, 226-модда, 1-қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди)

2017 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 263-модда, 3-қисм; 264-модда, 5-қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, 2 ва 7-қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 3-қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг декабрь ойи учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 315-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 319-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 325-4-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун тўловни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 360-модда, 4 ва 5-қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 9-бандлари; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ЯСТ энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2017 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун ЯСТни тўлашга ўтган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлинмалар (турғун савдо шохобчалари) тўғрисида ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди; 942-сон Низомнинг 2-банди)

2018 йилнинг февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 247-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг февраль ойи учун бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлаш, шунингдек солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг I чораги учун ушбу солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни6

(Солиқ кодекси, 264-модда, 1 ва 3-қисмлар)

2018 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, 5-қисм)

2018 йилнинг февраль ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йилнинг февраль ойи учун давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно7)

(Солиқ кодекси, 312-модда, 2-қисм, 315-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг февраль ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғим ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг февраль ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 360-модда, 5-қисм)

 


1Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, ер солиғини йилда 2 марта қуйидаги тартибда тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар.

2Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.

3Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи ­25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

4Ҳисоб-китобни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этадиган ҳамда солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

5Ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай, ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

6Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.

7Ушбу микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.

8Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади (Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ-5290-сон Фармони қоидалари ҳисобга олинади).

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 1567 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика