Туман ХУМШ уюшмаси асоссиз равишда бадал миқдорини оширишни таклиф этди
2018 йилнинг илк ойида пойтахтдаги Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси нохуш янгилик гувоҳи бўлди. Туман ХУМШ уюшмасининг умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадаллар белгилашга доир тавсиялари норозилик келтириб чиқарди. Турар жойлар мулкдорларига – 1 м2 учун 1 000–1 200 сўм миқдорида, нотурар жойлар мулкдорларига эса – 1 м2 учун 2 200–2 500 сўм миқдорида. Улар Фейсбукдаги «ХУМШ ва у билан қандай яшаш керак» гуруҳида жойлаштирилган эди. Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг ширкатларга, шунингдек юридик шахс (ХУМШ) ташкил этмасдан уйларга хизмат кўрсатувчи мулкдорлар жамоаларига тавсияларни «тавсия этиши» ҳам шу ернинг ўзидан жой олган.
Таклифларга ҳуқуқий нуқтаи назардан қаралса, бу қонунчиликни бузиш, хусусий мулк ҳуқуқига асосланган, нодавлат ноҳукумат ташкилоти бўлган ХУМШ ишларига ноқонуний аралашишдан бошқа нарса эмаслиги яққол кўзга ташланади. Зеро барча кўп қаватли уйлар учун мажбурий бадаллар бир хил бўла олмайди. Улар ширкат бошқаруви томонидан ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади, умумий йиғилишда тасдиқланади. Қонунчилик талаблари ана шундай. Бу ўринда эса жамоа ташкилоти норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганларни писанд қилмай, ўз ҳуқуқий ваколати доирасидан чиқиб, бу ишни ўз зиммасига олган.
Моҳиятан олганда, тавсиялар – ҳеч қандай мажбурият юкламайдиган кўрсатмалардир. Бироқ улар қонунларга зид бўлмаслиги, кишиларни чалғитмаслиги керак. Айниқса, уларнинг ташаббускори жамоа ташкилоти саналиб, кенг оммага мўлжалланган бўлса. Кўпинча ушбу тузилмалардан чиқаётган маслаҳатлар ХУМШ учун «ихтиёрий-мажбурий» тартибда ижро этилиши шарт бўлган махфий буйруқдек янграйди, бу гал ҳам шундай бўлди, ушбу соннинг кейинги материалида шу ҳақда сўз боради.
«Тавсиячилар» қайси параметрлардан келиб чиқиб 2 ёки 3 баравар юқори эмас, айни ушбу миқдордаги бадални таклиф этмоқдалар? У нимага асосланган? Мирзо Улуғбек туман ХУМШ уюшмаси раисининг хатида айтилишича, бунга зарурат «ўтган йилги ХУМШнинг молиявий аҳволи таҳлили ва 2018 йилги прогнозлардан келиб чиққан». – Ушбу таҳлил ва прогнозлар қаерда? «2018 йилги ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметасини бажариш мақсадида». – Бироқ ҳар бир уйнинг ўз эҳтиёжлари бор, тегишинча, умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари фарқланади. Шу сабабли ишлар режалари ва сметалар ҳар хил бўлиши керак, бу соҳани тенглаштиришга уриниш беҳуда. «Умумий мулк ва туташ ҳудудларни сақлашга мажбурий бадалларни тўлиқ йиғиш зарурати муносабати билан». – Мажбурий бадаллар бўйича қарз барча ХУМШ учун ягона бадални тавсия этишга асос бўлиб хизмат қила олмайди. Ҳокимлик ва Уюшма эса ушбу қарздорликни қисқартиришда ширкатларга кўмаклаша олади. «2017–2018 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастурини бажариш мақсадида». – Айни пайтда пойтахтдаги кўплаб ХУМШ умумий мол-мулкни капитал таъмирлаб бўлди. Ҳудудни ободонлаштириш билан боғлиқ таъмирлаш эса Дастурга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ҳам барча уйларга бир хил мажбурий бадал тавсия этишга важ бўла олмайди. Бунинг устига, мулкдорлар кадастр ҳужжатлари билан ўзларига бириктирилган ер участкаларини тутиб туриш ҳуқуқига эга. Кадастр йўқми – мулк ҳуқуқи ҳам йўқ. Демак, ушбу «уйга туташ ҳудудларни» сақлаш мажбурияти мавжуд эмас.
Мирзо Улуғбек ХУМШ уюшмаси раиси нотурар жой мулкдорлари учун турар жойлар мулкдорлариникидан 2 баравар юқори мажбурий бадал миқдорини белгилашни ҳам тавсия этмоқда. Бу қонун ҳужжатларини қўпол равишда бузишдир. «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни бир хил миқдорда тўлаш мажбурияти юзасидан турар жой мулкдорлари билан тенглаштирилган. Уларнинг ширкат билан муносабатлари шартнома билан тартибга солинади. Агар нотурар жой мулкдори ХУМШ аъзосидан кўра умумий мол-мулкка каттароқ юк бўлиб тушаётганини ХУМШ асослаб берса, нотурар жой эгаси эса бунга қўшилса, фақат шу ҳолда унга турар жой мулкдориникидан юқорироқ миқдордаги бадал белгиланиши мумкин.
Яна бир жиҳат. ХУМШ уюшмаси аслида белгиланганидек ўз аъзоларига эмас, балки аксарияти унга аъзо бўлишдан бош тортган тумандаги барча ширкатларга ва ҳатто... унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган юридик шахс ташкил этмаган мулкдорлар жамоаларига тавсиялар беради.
УКХ соҳасидаги мустақил экспертлар яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратдилар. ХУМШ уюшмаси – нодавлат нотижорат ташкилоти. Тавсиялар ёзилган хатда Ўзбекистон Республикаси герби тасвирланган. Бу анча жиддий ҳуқуқбузарлик. «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг 5-1-моддаси билан унинг тасвиридан (ҳатто элементларидан) нодавлат ташкилотлари фойдаланиши тақиқланади. Ушбу нормани бузганлик учун МЖТКнинг 203-1-моддасига мувофиқ жавобгарлик юзага келади.
Бундан ташқари, ҳужжатдаги давлат герби тасвири ташкилот давлатга тегишлилиги ҳақида маълумот беради. Мазкур ҳолда бу ёлғон маълумотдир, сабаби ХУМШ уюшмаси давлат ташкилоти эмас, бу ҳам жавобгарликка олиб келади. Пойтахт ҳокимлиги сайтидаги унга қарашли ташкилотлар рўйхатида эса... Тошкент шаҳар уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси қайд этилган! Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат органига бўйсуниши мумкин эмас. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун билан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига аралашуви тақиқланган.
Асосийси, бадаллар миқдорларининг квартиралар эгалари томонидан эмас, балки чет шахслар томонидан белгиланиши – хусусий мулк ҳуқуқини тўғридан-тўғри бузишдир.
Бу – муҳим!
Президентнинг 24.04.2017 йилдаги ПҚ-2922-сон қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорларини ҳар йили тасдиқлаш вазифаси топширилган. Бунда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича белгиланган норма ва қоидалар, уларнинг конструктив хусусиятлари ва бошқа параметрлари ҳисобга олинади. Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан кейин улар тасдиқланади. Бадалнинг энг кам миқдори – энг қуйи планка бўлиб, ундан кам миқдор белгиланиши мумкин эмас, ундан юқори миқдорни белгилаш эса мумкин ва, ўрни келганда, уйнинг техник ҳолати, таъмирлашга эҳтиёждан келиб чиқиб зарур бўлади. Буни ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши ҳал этади. Яъни уйларни сақлашга алоҳида ёндашув сақлаб қолинади, бунда ягона бадал белгилаш учун тенглаштиришга ўрин йўқ. Туман Ширкатлар уюшмаси ХУМШ аъзоларини чалғитган ҳолда ҳуқуққа зид равишда бошқа ёндашувни тавсия этмоқда.
Қонунлар қаерда қолди?
Ширкат аъзоларини умумий мол-мулкни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчиларми?
Мирзо Улуғбек туманидагилар ХУМШ қандай ишламаслиги кераклигини кўрсатмоқчи бўлган кўринади. Январь ойининг бошида бу ерда ширкатларни зудлик билан умумий йиғилиш ўтказишга мажбурлаш кампанияси бошланди. Округлар бошлиқлари ушбу ташаббус билан чиқдилар. «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасида ширкат аъзоларининг ҳар йилги умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин 60 кундан кечиктирмай чақирилиши белгиланган бўлса, бунчалик шошилишга нима сабаб. Уларнинг кўпчилиги йил бошида бунга ҳали тайёр эмас эди.
Округ бошлиқлари жараённи тезлаштиришни кўзлаб, туман ХУМШ раҳбарларига бир хил – айнан сўзма-сўз такрорланган умумий йиғилиш баённомаларини тарқатдилар. Булар намуна ёки тавсия эмас, балки ижро этилиши шарт бўлган ҳужжатлар эди. Умумий йиғилиш ўтиш-ўтмаслиги муҳим эмас эди. Ширкатлар раҳбарларини баённомани имзолашга, муҳр босишга, баённоманинг айрим варақларида гўё унинг мазмунини «маъқулловчи» аҳоли имзоларини йиғишга мажбурладилар, шу билан иш битди. Бош тортганларга босим ўтказдилар. Бироқ бу ХУМШ фаолиятига ноқонуний аралашувдан ўзга нарса эмас, афсуски, уй-жой соҳасида бундай ҳолат барқарор тус олган.
Аслида ширкатнинг йиллик умумий йиғилиши йилнинг асосий воқеаси саналади, унга кўпчилик жиддий тайёргарлик кўради. Унда келаси йилги фаолиятни белгиловчи муҳим қарорлар қабул қилинади. ХУМШнинг муваффақиятли ишлаши у қандай ўтишига боғлиқ. Округ бошлиқларининг бундай баённомаларни имзолаш талаби билан босим ўтказиши – ширкатда ўзини ўзи бошқаришнинг муҳим дастаги бўлган умумий йиғилиш аҳамиятини ерга уришдир.
Бироқ ҳужжатнинг мазмуни билан танишиб чиқсак, юқоридаги ишлар арзимасдек кўриниб қолади. Унинг муаллифлари уй-жой фондини бошқаришга доир қарашларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мамлакатимиз Ҳукумати қабул қилган уй-жой соҳасини ислоҳ қилиш йўналишига қарши қўйишга журъат этганлар. Ҳужжатни ишлаб чиққанлар қандай асосга кўра бундай йўл тутганларини била олмайсиз: ҳуқуқий саводсизлиги, ўзбошимчалиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига зид келувчи манфаатлари бунга сабабми, зеро унинг қабул қилиниши хусусий мулк ҳуқуқи ва қонун ҳужжатлари нормаларини барбод қилиши аниқ. Муаллифлар ушбу кашфиётнинг ижтимоий оқибатлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган бўлсалар керак. Барча ширкатлар учун айнан сўзма-сўз тузилган, бажарилиши мажбурий бўлган баённома прокуратура томонидан қонунийликка риоя этилганлиги юзасидан албатта текширилиши шарт. Унинг мазмуни билан танишиб чиқамиз.
Умумий йиғилиш баённомасига ноқонуний тус берадиган 19 та банд
1 |
Тумандаги барча ХУМШ учун умумий йиғилиш баённомаси бир хил бўла олмайди, сабаби кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати турлича. Тегишинча, даромадлар ва харажатлар сметалари, умумий мол-мулкни сақлашга бадаллар ҳам фарқланиши керак.
2 |
ХУМШни умумий йиғилиш ўтказишга ва бир хил баённомаларни имзолашга ёппасига мажбурлаш ўзбошимчалик, қонун ҳужжатларини бузиш ва ХУМШ ишларига аралашув ҳисобланади.
3 |
Йиллик умумий йиғилишни шошилинч тартибда ўтказиш талаби қонунчилик талабларига зид келади. Ширкат унга тайёргарлик кўриши, у ўтказиладиган жой, сана, вақт ҳақида ўз аъзоларини олдиндан хабардор қилиши керак (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси).
4 |
Баённомада кўрсатилишича, «маҳалла раиси йиғилишни очишни таклиф этди». Бу ХУМШ ишларига аралашишдир. Маҳалла раиси умумий йиғилишга келиши, сўзга чиқиши мумкин, бироқ уни ХУМШ аъзолари орасидан сайланадиган йиғилиш раиси олиб боради.
5 |
Баённомада қонун ҳужжатларига мувофиқ ширкат бошқаруви йиллик умумий йиғилишга қуйидаги лойиҳаларни тайёрлаши кераклигини белгиловчи банд мавжуд эмас:
а) умумий мол-мулкни ва ер участкасини, ширкат мол-мулкини сақлаш ишларининг режаси ҳамда ўтган йилдаги унинг ижроси тўғрисида ҳисобот;
б) ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисида ҳисобот;
в) сметадан келиб чиққан ҳолда турар ва нотурар жойлар мулкдорлари учун умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларнинг миқдорлари.
Ширкат бошқаруви йиллик умумий йиғилиш ўтказилгунига қадар ХУМШ аъзоларига мазкур ҳужжатларнинг лойиҳалари билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши шарт (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 20, 25-моддалари).
6 |
Баённомада ХУМШ бир нечта уй мулкдорларини бирлаштирса, ҳар йилги умумий йиғилиш ўтказилгунига қадар ХУМШдаги ҳар бир уйнинг жой мулкдорлари йиғилишлари ўтказилиши шартлигини белгиловчи банд мавжуд эмас (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 23-моддаси).
7 |
ХУМШ раҳбарларига топширилган баённомаларда ҳар бир қарор ва таклиф остида «Бир овоздан қабул қилинди» деб кўрсатилган. Бу бошқарув раисларини мансаб сохтакорлигига бошлайди. Чет шахслар ХУМШ аъзоларига қандай қилиб ва қайси қарорларга овоз беришни буюришга ҳақли эмас.
8 |
ХУМШга мажбурлаб ўтказилган баённомада тумандаги барча ширкатларнинг фаолияти қониқарсиз деб топилган. Унда кўрсатилишича, гўё «ширкат умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиши қониқарсизлиги; уй аҳлининг аризалари ўз вақтида ва сифатли бажарилмаслиги; ХУМШ аъзолари мажбурий бадалларни ўз вақтида тўлаши устидан назорат йўқлиги боис муддати ўтган катта дебиторлик қарзи юзага келганлиги; қарздорликни тугатиш чоралари кўрилмаётганлиги сабабли аҳолидан кўплаб аризалар келиб тушган». Бироқ бундай «тенглаштириш» барча ширкатларни бир хил даражага тушириб қўяди.
9 |
«2018 йилда умумий мол-мулкни сақлаш ишларининг режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси Президентнинг 24.04.2017 йилдаги ПҚ-2922-сон қарори талабларига мувофиқ тузилади, мазкур ҳужжат билан шу жумладан ободонлаштириш параметрларини ўз ичига олган 2017–2018 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури тасдиқланган». Бироқ Дастур доирасида ҳудудларнинг ободонлаштирилиши бўйича таъмирлаш ХУМШ ҳисобидан эмас, балки бюджет ҳисобидан ўтказилади. Бу сметада акс эттирилиши керак.
10 |
«ХУМШ бошқаруви раиси қарз маблағлари олиш, шу жумладан банк кредитлари олиш, шунингдек битта уйдаги жой мулкдорларининг маблағларини бошқа уйнинг эҳтиёжлари учун олиб туриш (қайта тақсимлаш) тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга». Бундай қарорларни қабул қилиш бошқарув раисининг эмас, ХУМШ аъзолари умумий йиғилишининг мутлақ ҳуқуқидир (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддаси). Акс ҳолда раис уй-жой мулкдорлари вакилига айланади, улар эса кейинчалик кредит мажбурияти бўйича ўз маблағлари билан жавоб беришга мажбур бўладилар.
11 |
«ХУМШ бошқаруви раиси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ХУМШ уюшмасига кириш ва унинг ишида фаол қатнашиш тўғрисида қарор қабул қилади». Ширкатларнинг уюшмаларига (иттифоқларига) ва бошқа бирлашмаларга кириш ҳамда улардан чиқиш тўғрисида ХУМШ аъзолари умумий йиғилиши қарорлар қабул қилади (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддаси).
12 |
«ХУМШ бошқаруви раиси ХУМШ аъзоларини Мажбурий бадаллар тўланишини ҳисобга олишнинг интеграциялашган тизими – Мирзо Улуғбек тумани фуқаросининг электрон картасига (www.oboduy.uz) улаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга». Буни фуқаролар ўрнига раис ҳал этмаслиги керак. Ҳар бир мулкдорнинг шахсан қарор қабул қилиши мулкдорларнинг хос ҳуқуқи, уларнинг ажралмас фуқаролик ҳуқуқи ва эркинлиги ҳисобланади.
13 |
«Турар жой мулкдорларига 1 м2 учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори даражасидан 0,6 фоиз миқдорида мажбурий бадал белгиланади. Нотурар жойлар мулкдорларига – 1 м2 учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори даражасидан 1,5 фоиз миқдорида». Баённомадан келиб чиқилса, Мирзо Улуғбек туманидаги турар жой мулкдорлари учун мажбурий бадал миқдори 1 м2 учун 1 033,44 сўмни (172 240 / 100 х 0,6) ташкил этади. Нотурар жойлар мулкдорлари учун – 1 м2 учун 2 583,6 сўм (172 240 / 100 х 1,5).
Бундан нимани англаш мумкин? Аҳолига умумий мол-мулкни сақлаш учун зарур харажатлардан эмас, балки ЭКИҲдан келиб чиқиб бадал белгилаб, бу билан хусусий мулк ҳуқуқини поймол этган ҳолда уй-жой фондини бошқариш асосини бузмоқчилар. Ана шундай «қатъий» бадал ўрнатилиб, у кимнингдир томонидан ишлаб чиқилган бўлса, ишлар режасини тузишга, даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқишга ҳожат қолмайди. Аслида бу қонун ҳужжатларини оёқ ости қилиш ва мулк ҳуқуқини бузиш саналади.
ПҚ-2922-сон қарор билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига уйларнинг техник ҳолати, конструктив хусусиятлари, таъмирлашга реал эҳтиёжи, бошқа параметрлардан келиб чиқиб мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорларини ҳар йили тасдиқлаш вазифаси топширилган. Баённома муаллифлари Президент қарори билан ваколат берилган орган ўрнига ўзларини қўйиб, алоҳида олинган тумандаги ХУМШ аъзолари учун ЭКИҲга қараб белгиланадиган бадални ўзбошимчалик билан ўрнатишни кўзламоқдалар. Ахир у энг кам иш ҳақи ҳар гал ошганида ортиб бораверади-ку.
14 |
«Аҳолининг ҳимояланмаган қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уйбошилар фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек бюджет ташкилотлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ХУМШ бошқаруви раисига улар учун мажбурий бадалнинг энг кам, ноль даражалигача бўлган миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилади». Аҳолининг ҳимояланмаган қатламлари бадал миқдорини камайтириш имконияти тўғрисидаги қарорни умумий йиғилиш қабул қила олади. Бироқ нима сабабдан ХУМШ аъзолари бюджет ташкилотларининг умумий мол-мулкни сақлаш харажатларини зиммаларига олиб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишлари керак? Уйбошиларнинг ишини рағбатлантириш масаласини ҳам аҳоли умумий йиғилишда ҳал этмоғи лозим. Улар орасида қўшниларига ҳеч қандай фойдаси тегмайдиганлар кўп топилади.
15 |
«Бошқарув раисига ҳар бир мулкдордан қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори даражасидан 2 фоиз миқдорида иш ҳақи белгиланади». Бироқ ширкат бошқаруви раисига, аъзоларига ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарорни ХУМШ аъзолари умумий йиғилиши қабул қилади (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддаси).
16 |
«Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ХУМШ уюшмасига ажратмалар миқдори ҳар бир мулкдордан қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори даражасидан 1,5 фоиз миқдорида белгиланади». Демак, ширкатнинг ҳар бир аъзоси Уюшмага: 172 240 / 100 х 1,5 = 2 583,6 сўм ўтказиши керак. Мирзо Улуғбек туманида 2011 йилда қарийб 61 949 та квартира бўлгани ҳисобга олинса, туман ХУМШ уюшмасига умумий ойлик йиғим: 2 583,6 х 61 949 = 160 051 436,4 сўмни ташкил этган бўларди. Ҳозир бу сумма анча кўп бўлади. Шунча йил давомида фойда беришини исботлай олмай, аъзоларни жалб этолмаган ташкилот учун жуда яхши «хўрак». Қонун ҳужжатларига мувофиқ, жамоа ташкилотига ихтиёрий равишда аъзо бўлиш мумкин. Мазкур ҳолда ХУМШ аъзолари умумий йиғилишда бу ҳақда қарор қабул қиладилар.
17 |
«ХУМШ бошқаруви раисининг номзоди Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани УКХ бўлими тасдиқлаши учун киритилади». Бироқ ПҚ-2922-сон қарорга мувофиқ, ХУМШ бошқаруви раисининг номзоди умумий йиғилиш қарори асосида, «Коммуналўқув» ўқув-услубий маркази» ДУКда ўқигани тўғрисида тегишли сертификати мавжуд бўлганда ва туман УКХБ томонидан тасдиқланган ҳолда эмас, балки у билан келишилган ҳолда сайланади.
18 |
«2018 йил 1 январдан бошлаб мажбурий бадаллар тўланишини, қилинган харажатларни, тижорат банкларининг ҳисоб-китоб рақамларидаги қолдиқларни ҳисобга олиш қисмида турар ва нотурар жойлар мулкдорлари билан ўзаро муносабатларнинг барчаси фақат Мажбурий бадаллар тўланишини ҳисобга олишнинг интеграциялашган тизими – Мирзо Улуғбек тумани фуқаросининг электрон картаси (www.oboduy.uz) орқали амалга оширилади». Қонун ҳужжатларини ҳар томонлама бузган ҳолда бундай шошилишнинг сабаби энди юзага чиқди. Ҳамма гап «www.oboduy.uz»да экан! Қонунлар қаерда қолса, қолавермайдими.
19 |
Баённомада бу намуна ёки тавсия эканлиги кўрсатилмаган. Шу сабабли уй-жой мулкдорларининг манфаатлари кўзланмаган ҳаракатларни содир этишга мажбурлаш ҳақида сўз бормоқда.
Муаллифи топилсин!!!
Ушбу ҳужжат муаллифини аниқлаш мушкул, сабаби унда жиддий жавобгарлик назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган. Ўйлашимизча, у Мирзо Улуғбек тумани ХУМШ уюшмаси ва ҳокимлик тузилмаларидан чиққан. Зеро мажбурий бадал оширилиши тўғрисида Фейсбукдаги «тавсиялар» унинг пайдо бўлиши ҳақида хабардор қилган эди. Эҳтимол, у жамоатчилик фикрининг ўзига хос мониторинги бўлгандир. Округ бошлиқлари – давлат ҳокимияти органларининг жарчи ва элчилари ҳужжатни илгари сурмоқдалар. Буларнинг бари учун эса аҳоли ҳақ тўлашига тўғри келади.
Асосий ғояси – хусусий мулк ҳуқуқини яксон қила олган баённома ижтимоий тармоқларда кириб ўқиганлар ва фикр билдирганлар сони бўйича бозори чаққон асарга айланиши мумкин эди. Мазмунидан келиб чиқилса, квартиралар эгаларини умумий мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум этиб, ушбу ҳуқуқни ХУМШ раисларига топширмоқчилар. Бу ёндашув кўпчиликка таниш: гуруҳдан кўра бир кишини бошқариш ва манипуляция қилиш анча осон. Ширкатда умумий йиғилиш эмас, балки бошқарув раиси олий орган бўлса, аҳолининг бадалларини тасарруф этиш осон кечади. Боз устига, у қўрқоқ, бировнинг ҳақидан тап тортмайдиган, қонун ҳужжатларидан бехабар бўлса.
Бугунги кунда уй-жой соҳаси қийин даврни бошдан кечирмоқда. У ислоҳ қилиняпти, бошқарувни тубдан такомиллаштиришга доир аниқ чоралар қабул қилиняпти. Бунда, шубҳасиз, қатъий ёндашув зарур. Бироқ амалдаги қонунчилик доирасидан чиқмаслик даркор. У писанд қилинмас экан, маърифатли пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам шунга ўхшаш ҳужжатни кашф этмасликларига кафолат бўлмайди.
Ҳимоя дастаклари
ЎзР ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
192-1-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан, мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
206-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколати
доирасидан четга чиқиш
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ЎзР ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ
164-модда. Мулк ҳуқуқи тушунчаси
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
166-модда. Мулкнинг дахлсизлиги
Мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
ЎзРнинг «ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИ
7-модда. Мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги
Мулкдорнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади, унга мувофиқ қонун ҳужжатларидаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилади.
ХУМШга реал бадалларни тўлашни истайсизми?
Бунинг учун сметани тўғри тузиш лозим. Бадал миқдорини «осмондан олиб» белгилаш керак эмас. У умумий мол-мулкни сақлаш эҳтиёжлари ва харажатлари асосида ҳисоблаб чиқарилади. «Берёза Коммунал Сервис» бошқарувчи компанияси (БК) директори Валентина Азимова нима учун у барча ширкатлар учун ягона бўла олмаслигини тушунтиради.
– Келинг, иккита ХУМШни кўриб чиқамиз. 1-сон ХУМШ 6 та тўрт қаватли уйни (264 та квартира) бирлаштиради. Булар 1963 йилда қурилган, техник ҳолати деярли ўхшаш бир хил типдаги 4 қаватли уйлар. ХУМШ бизнинг БКга фақат бухгалтерия юритиш хизматларини буюртиради, қолган ишларни ўз кучи билан бажаради. 2017 йилда у кредит ҳисобига катта иш қилди: том, йўлаклар, муҳандислик коммуникацияларини таъмирлади, уйга туташ ҳудудни тартибга келтирди. Шу сабабли 2018 йилги асосий харажатлар – кредитни сўндириш, бу 62 890 минг сўмни (даромадларнинг 44,07%и) ташкил этади.
ХУМШ тайёрлаган нуқсонлар далолатномалари ва ишлар режасининг лойиҳаси асосида БК ҳар битта уй учун даромадлар ва харажатлар сметасини тайёрлайди. Ширкат ҳар бир позицияни кўриб чиқади. Бу босқичда ниманидир ўзгартириш мумкин. Бироқ ўзгартириб бўлмайдиган параметрлар мавжуд. Масалан, кредитни қайтариш, электр энергияси, санитария жиҳатидан ишлов берилиши, ювиш, супуриндиларни олиб чиқиб кетиш, ХУМШ ходимларига иш ҳақи, БК хизматлари ҳақини тўлаш керак. Харажатлардан келиб чиққанда у 1 м2 учун 900 сўм миқдоридаги бадални ташкил этди. Илгари ушбу ХУМШ қонун ҳужжатларида назарда тутилганидек, ҳар битта уй учун турли бадалларни қўллашга уринган. Бироқ 4 қаватли уйларнинг техник ҳолати деярли ўхшаш, таъмирга эҳтиёжи ҳам бир хил. Шу сабабли бир неча йил аввал ХУМШ ягона бадал миқдорини белгилаш ва уйларни капитал таъмирлашга умумий маблағларни навбат тартибида қайта тақсимлашга қарор қилди.
2-сон ширкат битта 9 қаватли уй аҳолиси (6 та йўлак, 104 та квартира) ҳамда қўшимча даромад келтирадиган 10 та нотурар жой мулкдорларини бирлаштиради. Ушбу ХУМШга БК тўлиқ хизмат кўрсатади. Бу ерда уй лифтларга эга бўлса ҳам, мажбурий бадал миқдори камроқ – 1 м2 учун 710 сўм бўлди. Сабаби нимада? Унинг харажатлари, кредит миқдори камроқ, чунки капитал таъмирлаш ишларининг бир қисмини қарз олмай, ўз кучи билан бажарди. Сўнгги 4 йил давомида кредитлар ҳисобига катта ишларни амалга оширди: дераза ромлари, соябонлар ўрнатди, ертўладаги барча канализация қувурларини алмаштирди, йўлаклар, лифтнинг машина хонаси томини таъмирлади, видеокамералар ўрнатди. Шу сабабли 2018 йилда қайтариладиган кредит 40 800 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу ХУМШда лифтлар бўлгани учун 1-сон ширкатга қараганда кўпроқ электр энергияси сарфланади. Бироқ супуриндиларни олиб чиқиб кетиш харажатлари камроқ – дарахтлар оз. Иккала ширкатда барча зарур таъмирлаш ишлари бажарилиб, уйлар тартибга келтирилган. Фақат жорий хизмат кўрсатилиб, бир неча йил кредит тўланади. Қарз узилгач, бадални камайтириш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин. 1 м2 майдонга харажатларни ҳисоблаб, ҳар бир турдаги хизматларнинг калькуляциясини смета лойиҳасига илова қиламиз. Аҳоли уларнинг фоиз нисбатидаги қийматини кўради. Ушбу нархларни турар жойнинг умумий майдонига кўпайтириб, ХУМШ аъзоси тариф белгиланганда ойига умумий мол-мулкни сақлашга қанча тўлаши кераклигини билиб олиш мумкин.
1-сон ХУМШ БЎЙИЧА 2018 ЙИЛГИ КАЛЬКУЛЯЦИЯ
1 кв. м қиймати – 900 сўм
(минг сўм)
Т/р
|
Моддалар номи
|
Йиллик харажатлар
|
1 кв. метрга
|
Салмоғи (%)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
Ишлаб чиқариш харажатлари
|
5 000
|
31,53
|
3,50
|
1.1
|
Умумий фойдаланиш жойларидаги (йўлаклар, ертўлалар) электр энергиясига харажатлар
|
5 000
|
31,53
|
3,50
|
2
|
Чет ташкилотлар хизматлари
|
16 500
|
104,06
|
11,56
|
2.1
|
Бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматлари ҳақини тўлаш
|
12 000
|
75,68
|
8,41
|
2.2
|
Ахлат олиб чиқиб кетиш
|
2 000
|
12,61
|
1,40
|
2.3
|
Санитария ишлови бериш (дезинфекция ва ҳ.к.)
|
1 000
|
6,31
|
0,70
|
2.4
|
Ювиш, профтаъмирлаш
|
1 500
|
9,46
|
1,05
|
3
|
Умумий мол-мулкни жорий таъмирлаш, жами:
|
9 988,4
|
62,99
|
7,00
|
3.1
|
материаллар
|
8 788,4
|
55,42
|
6,16
|
3.2
|
бошқа харажатлар (инвентарь, инструментлар, асбоб-ускуналар, махсус кийим-бош, техника хавфсизлигига харажатлар, лампочкалар, қулфлар, патронлар, симлар, супургилар ва ҳ.к.)
|
1 200
|
7,57
|
0,84
|
4
|
Умумий мол-мулкни капитал таъмирлаш, жами:
|
62 890,4
|
396,62
|
44,07
|
4.1
|
кредит
|
62 890,4
|
396,64
|
44,07
|
5
|
Маъмурий харажатлар, жами:
|
48 332
|
304,80
|
33,87
|
5.1
|
ширкат раиси, бошқарув аъзолари ва тафтиш комиссиясига тўланадиган ҳақ
|
1 000
|
6,31
|
0,70
|
5.2
|
ахборот хизматлари (газеталар, махсус адабиётлар ва ҳ.к.) ҳақини тўлаш
|
300
|
1,89
|
0,21
|
5.3
|
ХУМШ ходимларига иш ҳақи
|
33 000
|
208,11
|
23,12
|
5.4
|
иш ҳақига 25% солиқ
|
8 250
|
52,03
|
5,78
|
5.5
|
банк хизматлари ҳақини тўлаш
|
4 282
|
27,00
|
3,00
|
5.6
|
бошқа харажатлар (ёзув-чизув товарлари, нусха кўчириш, телефон, компьютер хизматлари ва ҳ.к.)
|
1 500
|
9,46
|
1,05
|
1-сон ХУМШ БЎЙИЧА 2018 ЙИЛГИ ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
Т/р
|
Моддалар номи
|
Режа
|
I чорак
|
II чорак
|
III чорак
|
IV чорак
|
|
Даромадлар:
|
|
|
|
|
|
1
|
Турар жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари
|
14 2710,8
|
35 677,7
|
35 677,7
|
35 677,7
|
35 677,7
|
2
|
Нотурар жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари
|
1 324,6
|
331,15
|
331,15
|
331,15
|
331,15
|
|
Бошқа тушумлар
|
|
0
|
0
|
0
|
0
|
|
Жами даромад
|
14 2710,8
|
35 677,7
|
35 677,7
|
35 677,7
|
35 677,7
|
|
Харажатлар:
|
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
Ишлаб чиқариш харажатлари
|
5 000
|
1 250
|
1 250
|
1 250
|
1 250
|
1.1
|
Умумий фойдаланиш жойларидаги (йўлаклар, ертўлалар) электр энергиясига харажатлар
|
5 000
|
1 250
|
1 250
|
1 250
|
1 250
|
2
|
Чет ташкилотлар хизматлари
|
16 500
|
4 125
|
4 125
|
4 125
|
4 125
|
2.1
|
Ахлат олиб чиқиб кетиш
|
2 000
|
500
|
500
|
500
|
500
|
2.2
|
Санитария ишлови бериш (дезинфекция ва ҳ.к.)
|
1 000
|
250
|
250
|
250
|
250
|
2.3
|
Ювиш, профтаъмирлаш
|
1 500
|
375
|
375
|
375
|
375
|
2.4
|
Бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматлари ҳақини тўлаш
|
12 000
|
3 000
|
3 000
|
3 000
|
3 000
|
3
|
Умумий мол-мулкни жорий таъмирлаш, жами:
|
9 988,4
|
2 497,1
|
2 497,1
|
2 497,1
|
2 497,1
|
3.1
|
материаллар
|
8 788,4
|
2 197,1
|
2 197,1
|
2 197,1
|
2 197,1
|
3.2
|
бошқа харажатлар (инвентарь, инструментлар, асбоб-ускуналар, махсус кийим-бош, техника хавфсизлигига харажатлар, лампочкалар, қулфлар, патронлар, симлар, супургилар ва ҳ.к.)
|
1 200
|
300
|
300
|
300
|
300
|
4
|
Умумий мол-мулкни капитал таъмирлаш, жами:
|
62 890,4
|
15 722,6
|
15 722,6
|
15 722,6
|
15 722,6
|
4.1
|
кредит
|
62 890,4
|
15 722,6
|
15 722,6
|
15 722,6
|
15 722,6
|
5
|
Маъмурий харажатлар, жами:
|
48 332
|
12 083
|
12 083
|
12 083
|
12 083
|
5.1
|
ширкат раиси, бошқарув аъзолари ва тафтиш комиссиясига тўланадиган ҳақ
|
1 000
|
250
|
250
|
250
|
250
|
5.2
|
бошқа харажатлар (ёзув-чизув товарлари, нусха кўчириш, телефон, компьютер хизматлари ва ҳ.к.)
|
1 500
|
375
|
375
|
375
|
375
|
5.3
|
ахборот хизматлари (газеталар, махсус адабиётлар ва ҳ.к.) ҳақини тўлаш
|
300
|
75
|
75
|
75
|
75
|
5.4
|
ходимларнинг иш ҳақи: раис (директор), сантехник, пайвандловчи, ёрдамчи ишчилар
|
33 000
|
8 250
|
8 250
|
8 250
|
8 250
|
5.5
|
иш ҳақига 25% солиқ
|
8 250
|
2 062,5
|
2 062,5
|
2 062,5
|
2 062,5
|
5.6
|
банк хизматлари ҳақини тўлаш
|
4 292
|
1 073
|
1 073
|
1 073
|
1 073
|
|
Жами харажат
|
142 710,8
|
35 677,7
|
35 677,7
|
35 677,7
|
35 677,7
|
2-сон ХУМШ БЎЙИЧА 2018 ЙИЛГИ КАЛЬКУЛЯЦИЯ
1 кв. м қиймати – 710 сўм
(минг сўм)
Т/р
|
Моддалар номи
|
Йиллик харажатлар
|
1 кв. метрга
|
Салмоғи (%)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
Ишлаб чиқариш харажатлари
|
3 200
|
26,27
|
3,55
|
1.1
|
Умумий фойдаланиш жойларидаги (йўлаклар, ертўлалар) электр энергиясига харажатлар
|
3 200
|
26,27
|
3,55
|
2
|
Чет ташкилотлар хизматлари
|
11 480
|
94,24
|
13,27
|
2.1
|
Лифтларга хизмат кўрсатиш
|
10 080
|
82,74
|
11,65
|
2.2
|
Супуриндиларни олиб чиқиб кетиш
|
400
|
3,28
|
0,46
|
2.3
|
Ювиш
|
500
|
4,10
|
0,58
|
2.4
|
Санитария ишлови бериш
|
500
|
4,10
|
0,58
|
3
|
Умумий мол-мулкни жорий таъмирлаш
|
27 726,1
|
227,60
|
32,06
|
3.1
|
Бошқа харажатлар
|
200
|
1,64
|
0,23
|
3.2
|
Материаллар
|
2 325,5
|
19,09
|
2,69
|
3.3
|
Бошқарувчи (хизмат кўрсатувчи) ташкилотга ҳақ тўлаш
|
25 200,6
|
206,87
|
29,14
|
4
|
Капитал таъмирлаш
|
40 800
|
334,92
|
47,30
|
4.1
|
Капитал таъмирлаш жамғармасига ажратмалар
|
40 800
|
334,92
|
47,30
|
4.2
|
Маъмурий харажатлар
|
3 285,6
|
26,97
|
3,82
|
4.3
|
Раис, бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ
|
1 720
|
14,12
|
1,99
|
4.4
|
Банк хизматлари ҳақини тўлаш
|
1 565,6
|
12,85
|
1,83
|
|
Жами
|
86 491,7
|
710,00
|
100,00
|
2-сон ХУМШ БЎЙИЧА 2018 ЙИЛГИ ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
(минг сўм)
Т/р
|
Моддалар номи
|
Режа (минг сўм) |
Iчорак
|
II чорак
|
III чорак
|
IV чорак
|
|
Даромадлар
|
|
|
|
|
|
1
|
Турар жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари
|
67 789,7
|
16 947,4
|
16 947,4
|
16 947,4
|
16 947,4
|
|
Бошқа даромадлар
|
144,0
|
36,0
|
36,0
|
36,0
|
36,0
|
2
|
Нотурар жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари
|
18 558,0
|
4 639,5
|
4 639,5
|
4 639,5
|
4 639,5
|
|
Жами даромад
|
86 491,7
|
21 622,9
|
21 622,9
|
21 622,9
|
21 622,9
|
1
|
Ишлаб чиқариш харажатлари
|
3 200,0
|
800,0
|
800,0
|
800,0
|
800,0
|
1.4
|
Умумий фойдаланиш жойларидаги (йўлаклар, ертўлалар) электр энергиясига харажатлар
|
3 200,0
|
800,0
|
800,0
|
800,0
|
800,0
|
2
|
Чет ташкилотлар хизматлари
|
11 480,0
|
2 870,0
|
2 870,0
|
2 870,0
|
2 870,0
|
2.1
|
Лифтларга хизмат кўрсатиш
|
10 080,0
|
2 520,0
|
2 520,0
|
2 520,0
|
2 520,0
|
2.2
|
Ахлат олиб чиқиб кетиш
|
400,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
2.3
|
Санитария ишлови бериш (дезинфекция ва ҳ.к.)
|
500,0
|
125,0
|
125,0
|
125,0
|
125,0
|
2.4
|
Ювиш, профтаъмирлаш
|
500,0
|
125,0
|
125,0
|
125,0
|
125,0
|
3
|
Умумий мол-мулкни жорий таъмирлаш, жами:
|
27 726,1
|
6 931,5
|
6 931,5
|
6 931,5
|
6 931,5
|
3.1
|
шартнома бўйича бошқарувчи ташкилот хизматлари ҳақини тўлаш
|
25 200,6
|
6 300,2
|
6 300,2
|
6 300,2
|
6 300,2
|
3.3
|
материаллар
|
2 325,5
|
581,4
|
581,4
|
581,4
|
581,4
|
3.6
|
бошқа харажатлар (инвентарь, инструментлар, асбоб-ускуналар, махсус кийим-бош, техника хавфсизлигига харажатлар, лампочкалар, қулфлар, патронлар, симлар, супургилар ва ҳ.к.)
|
200,0
|
50,0
|
50,0
|
50,0
|
50,0
|
4
|
Умумий мол-мулкни капитал таъмирлаш, жами:
|
40 800,0
|
10 200,0
|
10 200,0
|
10 200,0
|
10 200,0
|
|
кредит – 35 %
|
40 800,0
|
10 200,0
|
10 200,0
|
10 200,0
|
10 200,0
|
5
|
Маъмурий харажатлар, жами:
|
3 285,6
|
821,4
|
821,4
|
821,4
|
821,4
|
6
|
Бошқа харажатлар (кутилмаган)
|
|
|
|
|
|
1.1
|
Ширкат раиси, бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ
|
1 720,0
|
430,0
|
430,0
|
430,0
|
430,0
|
1.5
|
Ахборот хизматлари (газеталар, махсус адабиётлар ва ҳ.к.) ҳақини тўлаш
|
|
0,0
|
0,0
|
0,0
|
0,0
|
1.6
|
Банк хизматлари ҳақини тўлаш
|
1 565,6
|
391,4
|
391,4
|
391,4
|
391,4
|
|
Жами харажат
|
86 491,7
|
21 622,9
|
21 622,9
|
21 622,9
|
21 622,9
|
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.