Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 06 / Амалий бухгалтерия

Кунлар бўйича амортизация ҳисобланмайди

 

Асосий восита корхона балансидан январь ойи давомида (ойнинг 10-нчи, 20-нчи ёки бошқа санасида) чиқиб кетади.

1. Январда ушбу асосий восита бўйича эскириш ҳисобланадими ва қанча миқдорда (бутун ой учунми ёки кунларга мутаносиб равишдами)?

2. Чиқиб кетаётган асосий воситалар бўйича эскиришни қачон ҳисоблаш лозим (ойнинг биринчи санасида, ойнинг охирги санасида, асосий восита чиқиб кетган кунда)?

Б.Р.

 

– Асосий воситаларга (АВ) доир операцияларни ҳисобга олиш тартиби 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

 

1

АВ бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасида тўхтатилади (5-сон БҲМСнинг 31-банди). Яъни санадан (ойнинг 2-нчи, 10-нчи, 20-нчи ёки бошқа санасидан) қатъи назар, амортизация АВ чиқиб кетган бутун ой учун ҳисобланади.

 

2

Амортизация ҳар ой ҳисобланади (5-сон БҲМСнинг ­41-банди), бунда аниқ сана белгиланмаган. Уни корхонанинг ўзи белгилайди ва ҳисоб сиёсатида қайд этади.

 

Эслатиб ўтамиз:

амортизация суммаси АВ вазифасидан келиб чиқиб маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига ўтказилади;

чиқиб кетаётган АВ амортизацияси чиқиб кетиш ойидаги амортизация ажратмалари суммасида ҳисобга олинади.

 

Ноила МУКМИНОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика