Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 06 / Бухгалтерга ёрдам

ТМЗ бўйича ҳисоб сиёсати

 

Ҳар йили ҳар бир корхона янги молия йилидаги ҳисоб сиёсатини белгилаб олиши шарт. Ҳисоб сиёсати корхона ҳисоб юритишда, шунингдек молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузиш учун фойдаланадиган ўзига хос принциплар, қоидалар ва амалий ёндашувларни ифодалайди. Товар-моддий захираларни (ТМЗ) ҳисобга олишнинг танланган тизими ва усули ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак. ТМЗ савдо ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги аксарият корхоналарнинг пул маблағларидан кейинги ўринни эгалловчи оборот активи ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг ҳисобга олиниши жуда муҳим.


ТМЗ ҳисоби даврий ёки узлуксиз (доимий) бўлиши мумкин (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг ­79-банди). Танлаш корхона ихтиёрида, у ТМЗни ҳисобга олиш тизимини ҳисоб сиёсатида акс эттиради.

Танланган ҳисобга олиш тизими доирасида ТМЗ қолдиқлари ва чиқиб кетаётганлари (шу жумладан ишлаб чиқаришга берилганлари) қиймати қуйидаги усуллардан бири воситасида аниқланади:

● ҳар бир бирликнинг таннархи бўйича;

● харид қилинган вақтига қараб дастлабки материаллар таннархи бўйича (FIFO);

● ўртача тортилган қиймат бўйича (AVECO).

Материалларнинг ҳар бир гуруҳи (тури) бўйича ҳисобот йили мобайнида қийматни аниқлашнинг фақат бир усули қўлланади, у корхонанинг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилади (4-сон БҲМСнинг 53, 54-бандлари).

Фойдаланиладиган материаллар бир-бирининг ўрнини боса олмаса ёки алоҳида ҳисобга олиниши лозим бўлса (қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, радиоактив моддалар), берилган материаллар ТМЗнинг ҳар бир бирлиги таннархи бўйича баҳоланиши лозим (4-сон БҲМСнинг 55-банди).

Моддий бойликларнинг FIFO усулида (first in first out – биринчи келди – биринчи кетди) ҳисобдан чиқарилиши маҳсулот, ишлар ва хизматлар таннархида биринчи бўлиб вақт бўйича илгарироқ харид қилинганларининг қиймати ҳисобдан чиқарилиши, қолдиқлар таннархи эса кейинги харидлар қиймати бўйича шаклланишига асосланган (4-сон БҲМСнинг 57-банди).

AVECO усули бўйича ТМЗ бирлигининг ўртача (ўртача тортилган) қиймати ТМЗнинг айнан бир хил бирликлари умумий таннархини уларнинг умумий миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.

ТМЗнинг умумий таннархи ва миқдори тегишинча давр бошидаги қолдиқнинг таннархи ва миқдори ҳамда ушбу давр мобайнида келиб тушганларининг таннархи ва миқдоридан шаклланади (4-сон БҲМСнинг 56-банди).

 

Ўртача (ўртача тортилган) қиймат = (давр бошидаги қиймат +
келиб тушган қиймат) / (давр бошидаги миқдор + келиб тушган миқдор)

 

ТМЗнинг ўртача қиймати даврий асосда (даврий ҳисоб) ёки ҳар бир янги туркуми келиб тушишига кўра доимий (узлуксиз ҳисоб) ҳисоблаб чиқарилиши мумкин. Ҳаммаси ташкилот танлаган усулга боғлиқ бўлади.


Даврий ҳисобга олиш тизимида ТМЗ сарфи ҳисоби бўйича жорий проводкалар амалга оширилмайди. Харид қилинган (ишлаб чиқарилган) ТМЗ таннархи бутун ҳисобот даври мобайнида 9140-«Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш» вақтинчалик счётида жамланади.

Берилган (сотилган) ТМЗнинг ҳақиқий таннархи фақат инвентаризация ўтказилгандан кейин аниқланиши мумкин. Баланс счётларидаги қолдиқлар навбатдаги инвентаризация якунланмагунча дастлабки даражада қолади.

Баланс счётларига (1000–2900) 9150-«Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар» счёти билан корреспонденцияда ТМЗ счётини дебетлаш ёки кредитлаш йўли билан тузатишлар киритилади. Кўрсатилган счёт дебети бўйича ТМЗ дастлабки қолдиғининг камайиши, кредити бўйича эса – кўпайиши акс эттирилади.

Ишлаб чиқаришга берилган (сотилган) ТМЗ таннархи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

Ишлаб чиқаришга берилган (сотилган) ТМЗ таннархи =
ҳисобот даври бошидаги ТМЗ қолдиғи таннархи + келиб тушган ТМЗ таннархи –
ҳисобот даври охиридаги ТМЗ қолдиғи таннархи

 

 

МИСОЛ. Тўқимачилик корхонаси июнь ойи давомида бўёқ олиш ва сарфлаш бўйича қуйидаги операцияларни амалга оширган:

4 июнда 1 кг учун 6 000 сўмлик баҳода 200 кг бўёқ олинган;

10 июнда 1 кг учун 6 160 сўмлик баҳода 600 кг бўёқ олинган;

13 июнда 360 кг бўёқ ишлаб чиқаришга берилган;

21 июнда 200 кг бўёқ ишлаб чиқаришга берилган;

26 июнда 1 кг учун 6 450 сўмлик баҳода 500 кг бўёқ олинган.

1 июнь ҳолатига кўра корхонада бўёқ захираси қолмаган.

 

Даврий ҳисобга олиш тизимида ТМЗ ҳисоби юритилишини кўриб чиқамиз

AVECO усули бўйича

Сана

 

Олинган

 

Берилган

 

Сальдо

 

1.06 ҳолатига кўра

 

 

 

0

 

4.06

 

200 кг х 6 000 = 1 200 000 сўм

 

 

 

10.06

 

600 кг х 6 160 = 3 696 000 сўм

 

 

 

13.06

 

 

360 кг

 

 

21.06

 

 

200 кг

 

 

26.06

 

500 кг х 6 450 = 3 225 000 сўм

 

 

 

Жами

 

1 300 кг

8 121 000 сўм

560 кг

 

740 кг

 

 

8 121 000 сўмга 1 300 кг бўёқ (200 + 600 + 500) олинган.

1 кг ўртача тортилган қиймати 6 246,92 сўмни ((0 + 8 121 000) / (0 + 1 300)) ташкил этади.

Инвентаризация маълумотларига кўра ой охиридаги 740 кг бўёқ қолдиғи ўртача тортилган баҳо бўйича 4 622 720,8 сўмни (740 х 6 246,92) ташкил этган.

3 498 279,2 сўмлик (0 + 8 121 000 – 4 622 720,8) 560 кг (0 + 1 300 – 740) бўёқ ишлаб чиқаришга берилган.

 

Бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Даврий ҳисобга олишда ТМЗ ҳисоби

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма (сўм)

 

дебет

 

кредит

 

4 июнда етказиб берувчидан ТМЗ келиб тушди

 

9140-«Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

1 200 000

 

10 июнда етказиб берувчидан ТМЗ келиб тушди

 

9140-«Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

3 696 000

 

26 июнда етказиб берувчидан ТМЗ келиб тушди

 

9140-«Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

3 225 000

 

30 июнда ўртача тортилган баҳо бўйича инвентаризация натижалари акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

9150-«Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар»

 

4 622 720,8

 

Тузатиш счётлари ёпилиши акс эттирилди

 

9150-«Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар»

 

9140-«Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш»

 

4 622 720,8

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3 498 279,2

 

 

FIFO усули бўйича

Инвентаризация маълумотларига кўра ой охиридаги қолдиқ 740 кг (0 + 1 300 – 560) ташкил этган. Унинг қиймати охирги харид баҳолари бўйича аниқланади, сабаби дастлабки харидлар қиймати ишлаб чиқаришга берилган ТМЗ таннархида ҳисобга олинади.

Қолдиқнинг жами қиймати 4 703 400 сўмни ((240 х 6 160) + (500 х 6 450)) ташкил этади.

560 кг миқдорида ишлаб чиқаришга берилган бўёқ таннархи 3 417 600 сўмни (8 121 000 – 4 703 400) ташкил этади.

 

ТМЗ ҳисоби бўйича кундалик ишнинг камлиги, бинобарин, ҳисобнинг арзонлиги даврий ҳисобга олиш тизимининг афзаллиги ҳисобланади. Айни чоғда ТМЗнинг муайян турлари мавжудлиги тўғрисидаги батафсил ёзувларнинг ҳозирги пайтда йўқлиги тизимнинг камчилиги саналади. Даврий ҳисобга олиш тизимидан асосан улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги кичик корхоналарда фойдаланилади. Ишлаб чиқариш корхоналари ҳам бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарсалар ҳамда бунда материаллар хом ашёсининг кичик ассортиментидан ва оддий технологик жараёндан фойдалансалар, ТМЗни ҳисобга олишнинг ушбу тизимини муваффақиятли қўллашлари мумкин.

 

Узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланганда ТМЗ баланс счётларида ҳар бир операция бўйича ТМЗ келиб тушиши ва чиқиб кетиши батафсил акс эттирилади. Натижада мавжуд ТМЗнинг муайян турлари миқдори ва сотилганларининг таннархи исталган пайтда маълум бўлади. ТМЗнинг даврий ҳисобида фойдаланиладиган вақтинчалик харажатлар счётлари (9140, 9150) мазкур ҳолда қўлланилмайди.

Узлуксиз ҳисобга олиш тизимида ТМЗ ҳисоби юритилишини кўриб чиқамиз

AVECO усули бўйича

Сана

 

Олинган

 

Берилган

 

Сальдо

 

1.06 ҳолатига кўра

 

 

 

0

 

4.06

 

200 кг х 6 000 = 1 200 000 сўм

 

 

1 200 000 сўм

 

10.06

 

600 кг х 6 160 = 3 696 000 сўм

 

 

800 кг х 6 1201 = 4 896 000 сўм

 

13.06

 

 

360 кг х 6 120 = 2 203 200 сўм

 

440 кг х 6 120 = 2 692 800 сўм

 

21.06

 

 

200 кг х 6 120 = 1 224 000 сўм

 

240 кг х 6 120 = 1 468 800 сўм

 

26.06

 

500 кг х 6 450 = 3 225 000 сўм

 

 

740 кг х 6 342,9732 = 4 693 800 сўм

 

Жами

 

1 300 кг

8 121 000 сўм

560 кг

3 427 200 сўм

740 кг

4 693 800 сўм

 

Ўртача (ўртача тортилган) баҳо ҳисоб-китоби:

1(1 200 000 + 3 696 000) / (200 + 600) = 6 120 сўм.

2(1 468 800 + 3 225 000) / (240 + 500) = 6 342,973 сўм.

 

8 121 000 сўмлик 1 300 кг (200 + 600 + 500) бўёқ олинган.

3 427 200 сўмлик 560 кг бўёқ ишлаб чиқаришга берилган.

Ой охиридаги қолдиқ 4 693 800 сўмлик 740 кг (1 300 – 560)ни ташкил этган.

Бу ҳолда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Узлуксиз ҳисобга олишда ТМЗ ҳисоби

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма (сўм)

 

дебет

 

кредит

 

4 июнда етказиб берувчидан ТМЗ келиб тушди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

1 200 000

 

10 июнда етказиб берувчидан ТМЗ келиб тушди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

3 696 000

 

13 июнда бўёқ ишлаб чиқаришга берилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

2 203 200

 

21 июнда бўёқ ишлаб чиқаришга берилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

1 224 000

 

26 июнда етказиб берувчидан ТМЗ келиб тушди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

3 225 000

 

 

FIFO усули бўйича

Сана

 

Олинган

 

Берилган

 

Сальдо

 

1.06 ҳолатига кўра

 

 

 

0

 

4.06

 

200 кг х 6 000 = 1 200 000 сўм

 

 

1 200 000 сўм

 

10.06

 

600 кг х 6 160 = 3 696 000 сўм

 

 

800 кг

4 896 0001 сўм

13.06

 

 

360 кг

2 185 6002 сўм

440 кг

2 710 400 сўм

21.06

 

 

200 кг х 6 160 = 1 232 000 сўм

 

240 кг

1 478 400 сўм

26.06

 

500 кг х 6 450 = 3 225 000 сўм

 

 

740 кг

4 703 4003 сўм

Жами

 

1 300 кг

8 121 000 сўм

560 кг

3 417 600 сўм

740 кг

4 703 400 сўм

 

 

1600 х 6 160 + 200 х 6 000 = 4 896 000 сўм.

2200 х 6 000 + 160 х 6 160 = 2 185 600 сўм.

3500 х 6 450 + 240 х 6 160 = 4 703 400 сўм.

 

Қиймати 3 417 600 сўмлик 560 кг бўёқ ишлаб чиқаришга берилган.

Ой охиридаги қолдиқ 4 703 400 сўмлик 740 кг ни ташкил этган.

 

Турли усулларнинг қўлланишини солиштирамиз

 

AVECO

 

FIFO

 

даврий ҳисоб

 

узлуксиз ҳисоб

 

даврий ҳисоб

 

узлуксиз ҳисоб

 

Ишлаб чиқаришга берилган (сотилган) ТМЗ таннархи

 

3 498 279,2

 

3 427 200

 

3 417 600

 

3 417 600

 

Давр охиридаги қолдиқлар таннархи

 

4 622 720,8

 

4 693 800

 

4 703 400

 

4 703 400

 

 

 

Қўлланилаётган ҳисобга олиш тизимидан (даврий ёки узлуксиз) қатъи назар, таннархни FIFO усули бўйича ҳисоблаган корхона ҳисобот даври охирида қолдиқлар таннархининг тенг қийматига эга бўлади.

Қўлланилаётган ҳисобга олиш тизимига (даврий ёки узлуксиз) қараб таннархни AVECO усули бўйича ҳисоблаган корхонада ҳисобот даври охирида қолдиқлар таннархининг ва ишлаб чиқаришга берилган (сотилган) ТМЗ таннархининг турли қийматлари юзага келади.


Ҳар бир корхона қўлланилаётган ҳисобга олиш тизимини ва ТМЗнинг чиқиб кетиш таннархини аниқлаш усулларини ўзининг ҳисоб сиёсатида акс эттириши лозим. Танлов кўп омиллар: корхона фаолияти тури, сотиш ҳажмлари, ТМЗнинг бир турда эканлиги, ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ. Ва, албатта, молиявий аҳволга ҳам.

Танловга қараб ҳисобот даври охирида ишлаб чиқаришга берилган (сотилган) ТМЗ таннархи ва ТМЗ қолдиқлари таннархининг турли натижалари шаклланади.

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 2763 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-05-17 12:01:38, Гость_Абдурауф:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика