Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 06 / Ҳисоботга тайёрланамиз

Ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар

2017 йил тўртинчи чораги учун

 

«СБХ»нинг 4.04.2017 йилдаги 14 (1182), 18.07.2017 йилдаги 28-29 (1196-1197) ва 17.10.2017 йилдаги 42 (1210)-сонларида «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрлаган ўтган йилнинг I, II ва III чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этган эдик. Ушбу мавзуни давом эттирган ҳолда бугунги сонда IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблаш ва ҳисоботни тўлдиришга доир тушунтиришлар берилмоқда.

 

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

 

Солиқ кодекси 360-моддасининг 1, 4 ва 5-қисмлари.

 

*ЯСТни ҳисоблашга доир тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия») ва «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни, шу жумладан электрон ОАВларда «Norma» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина кўчириб босишга рухсат берилади.

 

2017 йил якунларига кўра қуйидагилар ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт:

барча хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бундан мустасно – 2018 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар – 2018 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 4-бандлари).

 

 

1-вазият.

ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Микрофирма Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи дўконга эга. II чоракдан бошлаб совутиш ускуналарини реализация қилиш бўйича воситачилик фаолияти ҳам амалга оширилмоқда.

Савдо шохобчаси ва офис хонасининг умумий майдони 150 кв.метрни ташкил этади.

 

9 ой якунларига кўра қуйидаги маълумотлар олинди:

товарлар реализациясидан тушум – 108 000 минг сўм;

воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи – 57 000 минг сўм;

бошқа даромадлар – 15 800 минг сўм (I чоракдаги дивидендлар – 10 000 минг сўм, II чоракда етказиб берувчидан чегирма – 5 000 минг сўм, III чоракда ортиқча қурилиш материалларини реализация қилишдан даромад – 800 минг сўм).

 

9 ой якунлари бўйича бюджетга 23 897,95 минг сўм миқдорида (I чоракда ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланмани ҳисобга олган ҳолда) ЯСТ тўланган.

 

IV чоракда:

товарлар реализациясидан тушум 46 000 минг сўмни ташкил этган;

воситачилик ҳақи – 10 000 минг сўм.

Декабрда Янги йилга атаб товарлар текинга берилган:

«Меҳрибонлик» уйига – таннархи 15 000 минг сўмлик;

корхона ходимларига – таннархи 2 000 минг сўмлик.

 

IV чорак учун ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

корхона алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши керак, сабаби турли солиқ солиш объектлари ва солиқ ставкалари белгиланган 2 та фаолият  турини амалга оширади (Солиқ кодексининг 353-моддаси). Савдо фаолияти бўйича ЯСТ солиш объекти товар айланмаси – 4%лик ставка (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга ­10-2-илова), воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи – 33%лик ставка ­(ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова) ҳисобланади;

Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми ­1-бандига мувофиқ, товарлар текинга берилганда уларнинг таннархи ЯСТ солинадиган тушумга киритилади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бинобарин, «Меҳрибонлик» уйига текинга берилган товарлар қиймати ЯСТ солиш объектига киритилмайди. Корхона ходимларига берилган товарлар таннархи эса ЯСТ солинадиган тушумга киритилади ва ЯСТ ҳисоб-китобида 025-сатрда акс эттирилади;

корхона ЯСТнинг турлича энг кам миқдорлари белгиланган 2 та фаолият турини амалга оширади:

савдо фаолияти бўйича – Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда;

воситачилик фаолияти бўйича – Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда.

Солиқни ҳисоблаш учун ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаш мақсадида асосий фаолият тури ҳисобот чораги якунларига кўра ортиб бормайдиган якун билан аниқланади.

 

2017 йил учун Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ­ПҚ-2699-сон қарори билан қуйидагилар белгиланган:

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари – 12-иловада;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари – 20-иловада.

 

Бир йил учун ягона солиқ тўлови қуйидаги тартибда ҳисобланади.

 

Фаолиятнинг 2 тури бўйича товарлар ва хизматлар реализациясидан соф тушум 221 000 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо фаолияти бўйича – 154 000 минг сўм (108 000 + 46 000);

воситачилик фаолияти бўйича – 67 000 минг сўм (57 000 + 10 000).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 020-сатрида фаолиятнинг 2 тури бўйича тушумнинг салмоғи кўрсатилади:

чакана савдо – 70% (154 000 / 221 000 х 100);

воситачилик фаолияти – 30% (67 000 / 221 000 х 100).

Ҳисобот чорагида корхонада бошқа даромадлар бўлмаган, шу сабабли йил якунларига кўра улар 9 ой якунлари бўйича бўлганидек сумма – 15 800 минг сўмни ташкил этади. Бошқа даромадлар юзасидан бир йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботда 9 ой якунларига кўра ЯСТ ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловасидаги маълумотлар такрор акс эттирилади: 

қурилиш материалларини реализация қилишдан фойда – 800 минг сўм (9 000 – 8 200) (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатри);

I чоракда олинган дивидендлар – 10 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 150-сатри);

етказиб берувчидан II чоракда олинган чегирма – 5 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 180, ­1802-сатрлари).

18 500 минг сўм миқдоридаги бошқа даромадларнинг умумий суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг ­010-сатрида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг ­030-сатрига ўтказилади.

 

Янги йилга атаб ходимларга товарларни текинга беришдан зарарлар (2 000 минг сўм) ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида акс эттирилади ва солиқ солинадиган ялпи тушумда ҳисобга олинади.

 

Йил якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум 238 800 минг сўмга (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри «Жами» устуни) тенг, шу жумладан:

савдо бўйича – 171 800 минг сўм (154 000 + 2 000 + 15 800) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 1-устуни);

воситачилик фаолияти бўйича – 67 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-устуни).

 

ЯСТ ҳисоб-китобига 4-«Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши» иловасида ҳам солиқ солинадиган тушумнинг қуйидаги суммага камайишига доир маълумотлар такрор акс эттирилиши лозим:

дивидендлар – 10 000 минг сўм (0202-сатр);

етказиб берувчидан чегирмалар – 5 000 минг сўм ­(0206-сатр).

Солиқ солинадиган ялпи тушум камайтириладиган сумма 15 000 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобига ­4-илованинг 010-сатри; 0502, 050-сатрлари (1-устун)).

 

Йил якунларига кўра ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база 223 800 минг сўмга тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг ­060-сатри «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо бўйича – 156 800 минг сўм (171 800 – 15 000) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 1-устуни);

воситачилик фаолияти бўйича – 67 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-устуни).

 

Йил якунларига кўра ЯСТ суммаси 28 382 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатри «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо фаолияти бўйича – 6 272 минг сўм (156 800 х 4%) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 1-устуни);

воситачилик фаолияти бўйича – 22 110 минг сўм (67 000 х 33%) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-устуни).

 

090-сатр кўрсаткичи ЯСТ ҳисоб-китобининг 120, ­130-сатрларига ҳам ўтказилади (28 382 минг сўм).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 091-сатрида фаолият турлари бўйича ЯСТ суммасининг ягона солиқ тўлови умумий суммасидаги салмоғи (%да) кўрсатилади. Ушбу сатрнинг 1-устунида («Чакана савдо») 22% (6 272 / 28 382 х 100), 2-устунида - 78% (22 110 / 28 382 х 100) кўрсатилади.

 

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини ҳисоблаш учун энг кам ЯСТ аниқланади ва ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси билан солиштирилади.

IV чорак якунларига кўра ортиб бормайдиган якун билан асосий фаолият тури савдо фаолияти – 83% (48 000 / (48 000 + 10 000) х 100) ҳисобланади, шу сабабли ЯСТ ҳисоб-китоби 2449-сон Низомга мувофиқ қатъий белгиланган солиқни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур.

 

ЯСТнинг энг кам миқдори озиқ-овқат товарлари савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган ставка бўйича аниқланади, у Самарқанд шаҳрида ЭКИҲнинг 6 бараварини ташкил этади ­(ПҚ-2699-сон қарорга 12-илова). Ҳисобот чорагида ЯСТнинг энг кам миқдори 2 695,95 минг сўмни (6 х 149 775 х 3) (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатри) ташкил этади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳар бир фаолият тури ва белгиланган ЯСТ ставкалари – 4% ва 33% бўйича чорак мобайнида олинган солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ҳисобот ва ўтган ҳисобот даврларидаги Ҳисоб-китобнинг 040-сатрлари фарқи) келиб чиқиб (ялпи тушумни олинган дивидендлар ва чегирма суммасига камайтирмай) аниқланади. IV чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 5 220 минг сўмни ((171 800 – 123 800) х 4% + (67 000 – 57 000) х 33%) ташкил этади (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп, шу сабабли ҳисобот чорагида қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг ­060-сатрида «0» кўрсатилади. I чорак якунларига кўра қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси (735,95 минг сўм) Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070 ва 080-сатрларида кўрсатилади ҳамда ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрига ўтказилади.

 

Бир йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси (I чоракда энг кам ЯСТгача қўшимча ҳисоблаб ёзишни инобатга олган ҳолда) 29 117,95 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри). IV чорак учун бюджетга 9 ой учун тўланган ЯСТ (23 897,95 минг сўм) чегирилган сумма, яъни 5 220 минг сўм (29 117,95 – 23 897,95) ўтказилади.

 

 

2-вазият.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

2017 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилган ишлаб чиқариш корхонаси (Қарши шаҳрида) ЯСТ ва ихтиёрий асосда ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Шунингдек тузилган шартнома асосида «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди.

Корхона умумий майдони 920 кв.м бўлган офис, ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналарни ижарага олади.

 

9 ой якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

республика ичида маҳсулот реализациясидан соф тушум – 163 000 минг сўм (ҚҚСсиз);

маҳсулотни экспортга реализация қилишдан тушум – 78 000 минг сўм, БЮД расмийлаштирилган санадаги МБ курси бўйича;

маҳсулотнинг бир қисмини таннархидан паст нархда реализация қилишдан зарарлар – 5 000 минг сўм (ҚҚСсиз);

бошқа даромадлар – 66 800 минг сўм (текинга олинган автомобиль – 65 000 минг сўм, курс фарқи бўйича ижобий сальдо – 1 800 минг сўм (ижобий курс фарқи – 5 500 минг сўм, салбийси – 3 700 минг сўм)).

9 ой якунларига кўра ҚҚС:

солиқ солинадиган оборотлар бўйича – 33 600 минг сўм;

ҳисобга қабул қилинган – 7 300 минг сўм;

бюджетга тўланадиган – 26 300 минг сўм.

9 ой якунларига кўра ЯСТ 3 910 минг сўмни ташкил этди, шундан «Камолот» жамғармасига 312,8 минг сўм ўтказилди.

Бюджетга 3 597,2 минг сўмлик суммадаги ЯСТ тўланди.

 

IV чоракда реализация қилишдан тушум:

республика ичида – 68 000 минг сўмни (ҚҚСсиз);

экспортга – БЮД расмийлаштирилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисоблаганда 50 000 минг сўмни ташкил этган. Экспорт контракти бўйича тушум ҳисобот чорагида тўлиқ миқдорда келиб тушди.

19 000 минг сўмлик суммада, шу жумладан 14 400 минг сўмлик ҚҚС билан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун товар-моддий бойликлар сотиб олинди. Олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС 2 400 минг сўмни ташкил этди.

Октябрь–декабрь учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан ижобий курс фарқи 3 900 минг сўмни, салбийси – 1 600 минг сўмни, шу жумладан счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолаш натижалари бўйича ижобий курс фарқи – 1 200 минг сўмни, салбийси – 500 минг сўмни ташкил этди.

 

IV чорак учун ЯСТ ва ҚҚСни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

солиқ солинадиган ялпи тушумга республика ичида маҳсулот реализациясидан тушум (ҚҚС чегирилган ҳолда) ва экспортдан тушум киритилади. Ишлаб чиқариш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова). Бунда экспортчилар учун экспорт улуши қуйидагича бўлганда ставкани пасайтириш кўринишидаги имтиёз назарда тутилган:

реализациянинг умумий ҳажмида 15%дан 30%гача бўлганда – амалдаги ставкани 30%га;

30% ва ундан кўпроқ бўлганда – 50%га (5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармоннинг 1-банди; ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова).

Экспорт улушига қараб ЯСТ ставкасига тузатиш киритилиши ЯСТ ҳисоб-китобига 6-«Экспорт улушига қараб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш» иловасида акс эттирилади;

баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 5-қисми). Салбий сальдо ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Бунда Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони 7-банди билан киритилган тартибга кўра, 2018 йил 1 июлгача счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди. МВ ва ДСҚнинг 25.10.2017 йилдаги ахборотига биноан, кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги, шу жумладан аккредитивлардаги валюта маблағларини қайта баҳолаш натижасида олинган фойдага тегишли ҳисобот даврида хорижий валюта курси ўзгариши муносабати билан ЯСТ солинмайди. Фойда деганда ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиш суммаси тушунилади. ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида у ЯСТ ҳисоб-китобига 4-«Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши» иловасининг 0301 – 03…-сатрларидан бирида акс эттирилади. Яъни ижобий сальдо аввал ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада бошқа даромадлар таркибида акс эттирилади, сўнг валюта счётларидаги маблағларни қайта баҳолашдан ижобий сальдо 4-иловада солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши тарзида акс эттирилади;

ҚҚС Солиқ кодексининг VII бўлимида назарда тутилган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишда ҚҚС солиш объекти, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, реализация қиймати ҳисобланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Товарларни чет эл валютасида экспорт қилишга (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг ­212-моддаси). Уни қўллаш учун экспорт контракти, БЮД ва божхона органининг қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар мавжуд бўлиши зарур (Солиқ кодексининг 213-моддаси).

ҚҚС билан сотиб олинган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС (етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган) Солиқ кодексининг ­218-моддаси шартларига риоя қилганда, экспорт қилинадиган маҳсулот бўйича, бундан ташқари, чет эллик харидордан тўлов келиб тушгандан кейин ҳисобга қабул қилинади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборотлардан ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси билан ҳисобга қабул қилинган ҚҚС ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади. Экспорт қилувчи корхоналарда ноль даражали ставка қўлланилганда салбий фарқ Солиқ кодексининг 227, 228-моддалари ва Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 7.04.2016 йилда ­2775-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган тартибда қайтарилиши лозим.

Ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммаси бюджетга ўтказиладиган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади;

корхона 2203-сон Низомга мувофиқ ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ойлик муддат тугаган ойдан кейинги ойдан, яъни 2017 йил 1 августдан бошлаб тўланмоқда.

 

Йил якунларига кўра ЯСТ қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади.

 

Маҳсулот реализациясидан соф тушум 359 000 минг сўмни (241 000 + 68 000 + 50 000) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри).

 

Маҳсулот таннархидан паст нархда реализация қилинишидан I чоракда кўрилган зарарлар (5 000 минг сўм) йил якунлари бўйича ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида такрор акс эттирилади, сўнгра солиқ солинадиган тушумни аниқлашда ҳисобга олинади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри).

 

Ҳисобот йили якунларига кўра бошқа даромадлар 69 100 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатри; ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 010-сатри), шу жумладан:

текинга олинган мол-мулк – 65 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатри);

курс фарқи (ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги фарқ) бўйича ижобий сальдо – 4 100 минг сўм (5 500 + 3 900 – (3 700 + 1 600)) (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 140-сатри).

 

Йил якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) 433 100 минг сўмни (359 000 + 5 000 + 69 100) ташкил этади. У счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолашдан ижобий сальдо – 700 минг сўмга камайтирилади, бу сумма ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 0301, 010-сатрларида, ЯСТ ҳисоб-китобининг 050 ва 0502-сатрларида кўрсатилади.

 

Йил якунларига кўра солиқ солинадиган база (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри) 432 400 минг сўмга (433 100 – 700) тенг.

 

Корхона маҳсулот экспорт қилади, шу сабабли ЯСТнинг пасайтирилган ставкасини қўллашга ҳақли (ЯСТ ҳисоб-китобига 6-илова тўлдирилади). Реализациянинг умумий ҳажмида экспортдан тушумнинг салмоғи 36%ни (128 000 / 359 000 х 100%) ташкил этади, шу сабабли ЯСТ ставкаси 50%га камайтирилади ва 2,5%ни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобига 6-илованинг 060-сатри, ЯСТ ҳисоб-китобининг 080-сатри).

 

Йил якунларига кўра ЯСТ суммаси – 10 810 минг сўм (432 400 х 2,5%) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатри).

 

Сўнгра ҚҚС ҳисобланади. IV чорак учун солиқ солинадиган оборотлардан ҚҚС 13 600 минг сўмга (68 000 х 20%) тенг.

 

Йил якунларига кўра ҚҚС:

солиқ солинадиган оборотлар бўйича – 47 200 минг сўмни (33 600 + 13 600) (ҚҚС ҳисоб-китобининг 040-сатри);

ҳисобга қабул қилинадигани – 9 700 минг сўмни (7 300 + 2 400) (ҚҚС ҳисоб-китобининг 010, 030-сатрлари);

бюджетга тўланадигани – 37 500 минг сўмни (ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатри; ЯСТ ҳисоб-китобининг 100-сатри) ташкил этади.

 

ЯСТ ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТ ҳисоб-китобининг ­090-сатрида кўрсатилган ЯСТ суммасининг 50%идан ошмайдиган қисмига камайтирилади. ҚҚС суммаси (37 500 минг сўм) ЯСТ суммасининг 50%идан кўплиги сабабли ҳисобланган ЯСТ фақат 5 405 минг сўмга (10 810 / 2) камайтирилади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 110-сатри).

Ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ (ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) 5 405 минг сўмни ташкил этади. Йил якунларига кўра «Камолот» жамғармасига ажратмалар 432,4 минг сўмни (5 405 х 8%) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 160-сатри).

«Камолот» жамғармасига ажратмалар чегирилган ҳолда ЯСТ – 4 972,6 минг сўм (5 405 – 432,4) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 130, 180-сатрлари).

 

Сўнгра ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммаси солиштирилади. Йиллик энг кам ЯСТ 2 021,228 минг сўмга (3 х 14 646 583 х 0,092 х 0,5), чорак учун – 505 307 минг сўмга (2 021,228 / 4) тенг.

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чорагидаги маълумотлар (ҳисобот ва ундан олдинги ҳисобот даврлари учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари фарқи) бўйича ортиб бормайдиган якун билан имтиёзлар ҳисобга олинмаган ставкада аниқланади. У чорак учун 6 015 минг сўмга ((433 100 – 312 800) х 5%) тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп, шу сабабли қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди.

 

Йил якунларига кўра 4 972,6 минг сўм миқдоридаги ЯСТ суммаси тўланиши лозим (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри). IV чорак учун бюджетга тўққиз ой якунларига кўра тўланган солиқ чегирилган сумма, 1 375,4 минг сўм (4 972,6 – 3 597,2), «Камолот» жамғармасига 119,6 минг сўм (432,4 – 312,8) ўтказилади.

 

3-вазият.

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Корхона Бухоро шаҳрида 2 та умумий овқатланиш шохобчасига (қаҳвахонага) эга, майдони 80 кв.м бўлган битта қаҳвахона ижарага берилади. Корхонанинг ўзи умумий овқатланиш хизматларини кўрсатадиган қаҳвахона майдони 100 кв.метрни ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдори йил учун 790 915 сўмни, чорак учун – 197 729 сўмни ташкил этади.

 

9 ой якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

умумий овқатланиш хизматлари реализациясидан тушум – 146 500 минг сўм;

бошқа даромадлар – 7 694,384 минг сўм (ижарадан даромадлар – 7 200 минг сўм, II чоракда фоизлар кўринишидаги даромадлар – 164,384 минг сўм; III чоракда совутиш ускунасини текинга беришдан даромад – 330 минг сўм).

9 ой якунларига кўра ЯСТ 15 403 минг сўмни ташкил этди.

 

IV чоракда корхона умумий овқатланиш хизматларини кўрсатмаган. Октябрдан бошлаб майдони 100 кв.м қаҳвахона 1 000 минг сўмлик ойлик ижара тўлови билан ижарага берилган.

Майдони 80 кв.м қаҳвахонани ижарага беришдан даромадлар 2 400 минг сўмни, майдони 100 кв.м – 3 000 минг сўмни ташкил этди.

 

Йил якунларига кўра ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

умумий овқатланиш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 10%ни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга ­10-2-илова);

бошқа даромадлар таркибига қуйидагилар киради:

ижарага беришдан даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 2-банди). Уларга шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган суммадан келиб чиқиб ЯСТ солинади (ПҚ-2699-сон қарорнинг 5-банди). Шартномадаги ижара тўлови суммаси энг кам ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган ижара тўлови суммасидан кам бўлса, ЯСТ энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87 ва 13/1-954-сон тушунтириш хати). 2017 йил учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитасининг «Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги хати (16.12.2016 йилдаги 377/01-14-сон), Тошкент шаҳри бўйича – Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.12.2016 йилдаги 1161-сон қарори билан белгиланган;

II чоракда олинган фоизлар кўринишидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 14-банди). Бунда II чоракда олинган фоизлар аввал бошқа даромадлар таркибида ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада, кейин солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши тарзида ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада кўрсатилади;

III чоракда совутиш ускунаси чиқиб кетишидан даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди);

ЯСТ ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади (2203-сон Низом). Бухоро шаҳрида юридик шахслар учун ер солиғи ставкаси 1 га учун 14 646 583 сўмни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 20-илова).

 

IV чоракда корхона умумий овқатланиш хизматлари кўрсатмаган, шу сабабли йил якунларига кўра соф тушум 9 ой якунларига кўра олинган тушумга тенг, яъни 146 500 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг ­010-сатри).

Йил учун бошқа даромадлар 13 094,384 минг сўмни (ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатри; ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 010-сатри) ташкил этди, шу жумладан:

III чоракда совутиш ускунасини текинга беришдан даромад – 330 минг сўм (2-илованинг 020-сатри);

ижарага беришдан даромадлар – 12 600 минг сўм ­(2-илованинг 030-сатри);

II чоракда олинган фоизлар кўринишидаги даромадлар – 164,384 минг сўм (2-илованинг 160-сатри).

 

Ижарага беришдан даромадлар бўйича ижаранинг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ижара тўлови билан шартномада белгилангани ўртасидаги фарқни аниқлаш учун ЯСТ ҳисоб-китобига 1-«Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси» иловасини ҳам тўлдириш лозим. 1-иловада қуйидагилар кўрсатилади:

010-сатрда – 180 кв.м (011-сатр – 80 кв.м, 012-сатр – 100 кв.м);

021 ва 022-сатрларда – 10 800 сўм –1 кв.м учун бир йил ҳисобида умумий овқатланиш объектлари бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаси (Энг кам ставкаларнинг 51-банди, Давлат рақобат қўмитасининг 377/01-14-сон хатига илова);

031-сатрда – 120 000 сўм (800 000 / 80 х 12 ой) – майдони 80 кв.м хона бўйича январь-декабрь учун 1 кв.м учун ижара тўлови суммаси;

032-сатрда – 30 000 сўм (1 000 000 / 100 х 3 ой) – майдони 100 кв.м хона бўйича октябрь-декабрь учун 1 кв.м учун ижара тўлови суммаси;

041 ва 042-сатрларда – тегишинча 10 800 сўм ва 2 700 сўм – ҳисобот даври ҳисобида энг кам ставкалардан келиб чиқилган ижара тўлови суммаси;

051, 052-сатрларда «0» қўйилади, сабаби энг кам ставкалардан келиб чиқилган ижара тўлови шартномада белгиланганидан кам.

 

Йил якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум 159 594,384 минг сўмни (146 500 + 13 094,384) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри). У II чоракда қарз шартномаси бўйича олинган фоизлар суммаси – 164,384 минг сўмга камайтирилади (ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 010, 020 ва 0202-сатрлари).

 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри) 159 430 минг сўмга (159 594,384 – 164,384), ЯСТ сумма эса – 15 943 минг сўмга (159 430 х 10%) тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090, 120 ва 130-сатрлари).

 

Корхона ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 197 729 сўмга (3 х 0,018 х 14 646 583 / 4) тенг.

IV чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси реализациядан тушум ва бошқа даромадларни ўз ичига оладиган солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ҳисобот ва бундан аввалги ҳисобот даврларидаги ЯСТ ҳисоб-китобининг ­040-сатрларидаги фарқ) келиб чиқиб аниқланади. У 540 минг сўмга ((159 594,384 – 154 194,384) х 10%) тенг (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри).

Энг кам ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан кам, шу сабабли ЯСТ қўшимча ҳисоблаб ёзилмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатрида ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрида «0» кўрсатилади.

 

Йил якунларига кўра ЯСТ суммаси 15 943 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри). IV чорак учун 540 минг сўм (15 943 – 15 403) солиқ тўланиши лозим.

 

 

4-вазият.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган микрофирма маиший электрон ва электр ускуналарни таъмирлаш хизматларини кўрсатади. «Камолот» жамғармаси билан шартнома тузилган.

Корхона балансида бино бор, ундаги хоналарнинг умумий майдони 240 кв.метрни ташкил этади. Кадастр ҳужжатларига кўра, бино учун ажратилган ер участкаси 0,11 гектарга тенг.

Маълумотнома-ҳисоб-китоб (2203-сон Низомга 2-иловага мувофиқ, ҳар йили 1 февралгача тақдим этилади) маълумотларига кўра энг кам ЯСТнинг йиллик миқдори 7 528 331 сўмни ташкил этади.

 

9 ой якунларига кўра қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

хизматларни реализация қилишдан тушум – 135 100 минг сўм;

бошқа даромадлар – 4 300 минг сўм (ҳисобдан чиқарилган, 3 йил ўтгач талаб қилинмаган депонентланган иш ҳақи – 500 минг сўм, етказиб берувчидан чегирма – 1 800 минг сўм, ундирилган жарима – 2 000 минг сўм);

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши:

чегирма суммасига – 1 800 минг сўм;

ёш оила аъзоси бўлган ходим расмийлаштирган ипотека кредити бўйича текинга киритилган бадал суммасига – 10 000 минг сўм (апрелда корхона бадал сифатида 10 000 минг сўмни текинга ўтказиб берган).

Бюджетга 6 006,683 минг сўм миқдорида (I чоракда қўшимча ҳисобланган сумма – 137,083 минг сўмни инобатга олганда) ЯСТ тўланган. «Камолот» жамғармасига 510,4 минг сўм ўтказилган.

 

IV чоракда хизматлар реализациясидан тушум 57 000 минг сўмни ташкил этди. Августда шартнома шартларини бузганлиги учун жарима тўлаш тўғрисида даъво йўлланган контрагент томонидан жарима тан олинган ва 30 ноябрь ҳолатига кўра солиштирув далолатномаси бўйича 3 000 минг сўм миқдорида тўланган.

Декабрда ўтказилган инвентаризация якунларига кўра электр ускуналарни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар камомади аниқланган. Камомадда айбдор ходимдан 600 минг сўм миқдоридаги бозор қиймати бўйича зарар суммаси ундирилган. Етишмаётган моддий бойликларнинг баланс қиймати 300 минг сўмни ташкил этган.

 

Йил якунларига кўра ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар учун ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова). 2017 йил 1 январдан бошлаб шаҳардаги маиший электрон ва электр ускуналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларга белгиланган тартибда ЯСТ солинади;

бошқа даромадларга қуйидагилар киритилади:

контрагентдан ундирилган, унинг мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан, солиштириш далолатномаси асосида ундирилган (ёки тан олинган) суммадаги жарима (Солиқ кодексининг 132-моддаси 12-банди). Контрагент жаримани тўлаш мажбуриятини тан оладиган пайтга қадар корхона жарима суммасини солиқ солинадиган тушум таркибида тан олмаслиги керак;

ходимдан ундириладиган зарар суммаси билан эҳтиёт қисмлар таннархи (инвентаризация пайтида аниқланган камомад) ўртасидаги фарқ (Солиқ кодексининг 132-моддаси 5-банди, 353-моддаси).

 

Етишмаётган товар-моддий бойликларнинг бозор қиймати (ундирув суммаси) уларнинг ҳақиқатдаги (баланс) қийматидан юқори бўлса, олинган даромад суммаси бошқа даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси) ва унга:

фойда солиғи (Солиқ кодексининг 128 ва 129-моддалари);

асосий фаолият тури бўйича ягона солиқ тўлови солинади (Солиқ кодексининг 353 ва 355-моддалари).

 

9 ой якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум чегирма суммасига (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-банди) ва ёш оилалар жумласидан бўлган ходимга ипотека кредити бўйича бадал тўлашга текин йўналтирилган маблағлар суммасига (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми) камайтирилган. Йил якунлари бўйича ҳисоботда (ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илова) 9 ой якунлари бўйича 4-илова маълумотлари такрор акс эттирилади;

ЯСТ 2203-сон Низом бўйича ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

 

Йил якунларига кўра хизматлар реализациясидан соф тушум 192 100 минг сўмга (135 100 + 57 000) тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри).

 

Йил якунларига кўра бошқа даромадлар 7 600 минг сўмни ташкил этди (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг ­010-сатри; 030-сатри), шу жумладан:

ҳисобдан чиқарилган, 3 йил ўтгач талаб қилинмаган депонентланган иш ҳақи – 500 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 080-сатри);

ундирилган жарима – 5 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 130-сатри);

етказиб берувчидан чегирма – 1 800 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 1801-сатри);

етишмаётган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати билан айбдор ходимдан ундирилган сумма ўртасидаги фарқ кўринишидаги даромад – 300 минг сўм (600 – 300) (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 1802-сатри).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум 199 700 минг сўмни (192 100 + 7 600) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши 11 800 минг сўмлик суммага амалга оширилади (етказиб берувчидан чегирма – 1 800 минг сўм, ёш оилалар жумласидан бўлган ходимга ипотека кредити бўйича текинга берилган бадал – 10 000 минг сўм). Умумий сумма ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 010-сатри, шунингдек ЯСТ ҳисоб-китобига 050 ва 0502-сатрларда акс эттирилади.

 

Йил якунларига кўра солиқ солинадиган база 187 900 минг сўмга (199 700 – 11 800) тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри).

 

Йил якунларига кўра ҳисобланган ЯСТ суммаси 9 395 минг сўмга (187 900 х 5%) тенг (ЯСТ ҳисоб-китобига 090 ва 120-сатрлар).

«Камолот» жамғармасига ажратмалар 751,минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 160-сатри).

Ажратмалар чегирилган ЯСТ – 8 643,4 минг сўм (9 395 – 751,6) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 130-сатри).

Корхона ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 1 882,083 минг сўмга (7 528 331 / 4) тенг (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатри).

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ ставкасига кўпайтирилган, ҳисобот ва бундан аввалги ҳисобот даврлари учун ЯСТ ҳисоб-китобининг ­040-сатрлари фарқи сифатида ортиб бормайдиган якун билан аниқланади. У 3 015 минг сўмга ((199 700 – 139 400) х 5%) тенг (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан катта, шу сабабли қўшимча ҳисоблаб ёзиш мавжуд эмас. I чорак бўйича қўшимча ҳисоблаб ёзиш суммаси (137,083 минг сўм) Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060, 070-сатрларида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрига кўчирилади.

 

Йил якунларига кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси (I чоракда энг кам ЯСТгача қўшимча ҳисоблаб ёзишни инобатга олган ҳолда) 8 780,483 минг сўмни ташкил этади. Ҳисобот чораги учун бюджетга 2 773,8 минг сўм (8 780,483 – 6 006,683) тўланади. IV чорак учун «Камолот» жамғармасига ажратмалар 241,2 минг сўмни (751,6 – 510,4) ташкил этади.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2292 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика