Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 05 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ижарага берувчи шартномани муддатидан аввал бекор қилмоқчи

 

Хоналарни юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берамиз. Ижара тўлови суммаларидан бошқа даромаддан бўлганидек ягона солиқ тўлови тўланарди. Бир нечта инсофсиз ижарага олувчилар бир неча ой учун ижара пулини тўламаганлар. Натижада бизда 5 000 000 сўмлик дебиторлик қарзи юзага келди. Қарздорларни излаб, қарзини тўлашни талаб қилиш бефойда, бундай қилишга уриниб кўрганмиз.

Директорнинг ёзма қарори билан ижара бўйича даромадни камайтириш ва ижара шартномаларини бекор қилиш мумкинми? Ёки бу суммаларни фақат зарарларга кирита оламизми?

А.Аҳмаджонов, ХК директори.

 

Ижара шартномаси бир тарафлама тартибда бекор қилиниши мумкинлиги унинг шартларида назарда тутилган бўлса, бундай қилиш мумкин. Хусусан, ижарага берувчи (ХК директори тимсолида) ўзининг ёзма қарори билан бир тарафлама тартибда шартномани бекор қилиши мумкинлиги шартномада қайд этилган бўлса, бундай қилишга йўл қўйилади. Акс ҳолда бир тараф шартнома суд томонидан муддатидан аввал бекор қилинишини талаб қилиши мумкин.

Шу тариқа, шартномада уни бир тарафлама тартибда бекор қилиш шарти қайд этилмаган бўлса, у ҳолда судга мурожаат қилишингиз мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузган ҳолларда у суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (ФКнинг 382-моддаси). Ҳақ тўлаш тўғрисидаги шартнома шартларини бузиш жиддий сабаб ҳисобланади.

Даъво аризаси бериш учун, агар бу шартномада белгиланган бўлса, низони ҳал этишнинг даъво қилиш тартибига риоя этиш лозим. Даъвода қарз суммасини, шартнома шартлари ёки қонунда назарда тутилган неустойка (пеня, жарима)ни, шунингдек ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ва берилган мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги таклифни кўрсатиш зарур.

Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса – 30 кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин (ФКнинг 384-моддаси).

Ижара шартномаси бўйича мажбуриятлар барҳам топмаганлиги сабабли ижара бўйича даромадларни ҳисоблаш лозим. Амал қилиши тўхтатилмаган ижара шартномалари бўйича даромадларни корхона раҳбарининг қарори асосида камайтириш ҳуқуққа зид бўлиб, нохуш солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. У ёки бу қарорни қабул қилишдан олдин қонун ҳужжатларида назарда тутилган, риоя этилиши шарт бўлган бир қатор талаблар мавжудлиги сабабли ўз ёзма қарорингиз билан ижара шартномаларини бекор қила олмайсиз.

Саволингизда қарздорларни излашга уриниб, қарзларини қайтаришни талаб қилганингизни ёзгансиз. Аввало ижарага олувчининг шартномада кўрсатилган манзилига даъво йўллашингиз зарур. Агар даъвоингиз қайтиб келса (адресат йўқлиги сабабли), солиқ тўловчининг мақоми ва жойлашган жойини билиш учун қарздорлар (юридик шахслар) рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижро этилмаётган ижара шартномаларини бекор қилиш учун тегишли судга мурожаат этиш керак. Фақат даъво муддати ўтганидан кейин, яъни у юзага келганидан бошлаб 3 йил ўтгач, дебиторлик ёки умидсиз қарзни корхона зарарларига киритиш мумкин бўлади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси; ФКнинг 150-моддаси).

Келгусида бундай вазиятларга тўқнаш келмаслик учун шартномада уни бир тарафлама тартибда бекор қилиш тўғрисидаги шартни назарда тутишни тавсия этамиз. Масалан: «Ижарага олувчи ўтган ой учун ижара тўловини 10 кун ичида тўламаса, ижарага берувчи шартномани бир тарафлама тартибда бекор қилишга ҳақли. Бу ҳолда ижарага берувчи ижарага олувчига шартнома муддатидан аввал бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма хабарнома йўллайди».

 

Зебо Қўйлиева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 4975 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-09-17 13:32:01, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика