Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 01 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Давлат харидларининг махсус ахборот портали очилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида парламентимиз турли соҳаларни тубдан яхшилашга қаратилган самарали қонунларни ишлаб чиқиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу боисдан ҳам депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш чоғида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалда рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Мажлисда депутатлар «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Депутатлар давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Шу туфайли ҳам кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси муҳим аҳамиятга моликдир.

Бундан ташқари, дунёнинг айрим мамлакатлари халқаро тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, АҚШ, Чили, Россия Федерацияси, Беларусь ва Қозоғистон сингари мамлакатлар давлат харидларининг энг самарали тизимига эга бўлиб, уларда хариднинг бутун жараёни ягона ҳужжат – қонун билан тартибга солинади.

Мажлисда таъкидлаб ўтилганидек, қонун лойиҳаси давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, амалиётдаги мавжуд қарама-қаршиликлар ва эскирган нормаларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Депутатлар қонуннинг қабул қилиниши давлат харидлари тизимининг очиқлиги ва шаффофлигини оширишини алоҳида таъкидладилар. Чунончи, қонун лойиҳасида давлат харидларининг махсус ахборот порталини очиш назарда тутилмоқда.

Шундай қилиб, мамлакатимизда давлат харидларининг аниқ тизими йўлга қўйилади, у бюджет маблағлари ва бошқа молиявий маблағлардан юқори даражада самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлайди. Ўз навбатида, бу чора-тадбирлар ушбу соҳадаги соғлом рақобатни мустаҳкамлашга ва коррупция ҳолатларини истисно этишга хизмат қилади.

Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Шартномада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистоннинг давлат чегаралари туташган нуқтасининг ҳудуди жойлашган ер ҳамда туташган нуқта ҳудудидаги давлат чегаралари линиялари ўтадиган жой белгилаб қўйилган, шунингдек, тегишли тавсиф тузилган.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш сиёсий партиялар фракцияларининг нуқтаи назарини инобатга олган ҳолда ўзаро манфаатли мунозара шаклида ўтди. Муҳокама этилган қонун лойиҳаларини маъқуллаш ҳамда иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Мажлисда Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабари асосида.

Прочитано: 1721 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика