Norma.uz

Товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчиман

 

1. Мен ҳозирда «ххх» номи билан сумка ишлаб чиқаряпман. Шу номни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

2. Рўйхатдан ўтказилган товар белгиси фақат Ўзбекистон учун амал қиладими ёки халқаро миқёсда эътироф этиладими?

Анна,

иқтисодчи.

 

1

Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир муносабатлар «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» Қонун (30.08.2001 йилдаги 267-II-сон, кейинги ўринларда – Қонун) ҳамда Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига (рўйхат рақами 1988, 29.07.2009 й., кейинги ўринларда – Қоидалар) асосан тартибга солинади.

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда – Агентлик) мурожаат қилишингиз керак бўлади (Қонуннинг 7-моддаси). Бунда Агентликка тегишли талабнома топширилади (Қонуннинг 8-моддаси). Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлдириладиган талабномада қуйидагилар бўлиши керак:

а) товар белгиси сифатида белгини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берувчининг унинг жойлашган жойи ёки яшаш манзили кўрсатилган аризаси;

б) талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;

в) белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва (ёки) хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати (Қоидаларнинг 6-банди).

Ўзбек ёки рус тилида Агентликка берилган талабномада товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва талабномани топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлса, талабнома келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга олинади (Қоидаларнинг 75-банди).

Товар белгисига доир гувоҳнома ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли реестрда рўйхатга олинганидан кейин 10 кун ичида Агентлик томонидан берилади. Товар белгисига доир гувоҳнома ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан 10 йил мобайнида амал қилади (Қонуннинг 20–21-моддалари).

 

2

Товар белгиси халқаро миқёсда ҳуқуқий муҳофаза қилиниши учун у Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросида 27.06.1989 йилдаги Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. 18.07.2006 йилдаги ЎРҚ-40-сон Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Баённома иштирокчиси ҳисобланади.

 

Жамолиддин Ваккасов, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1319 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика