Norma.uz

Шахсий автомобиль корхона хизматида

 

Ишчи-ходимларни ишга олиб келиш ва олиб бориш учун ходимнинг шахсий автомобилидан ижара шартномаси асосида фойдаланиш мумкинми? Ижара шартномасининг корхона билан ходим ўртасида имзоланиши етарлими ёки бу операция бошқа бирор назорат қилувчи ташкилотдан рўйхатдан ўтказилиши ҳам керакми?

Аъзамхон Парсаев,

иқтисодчи.

 

Ҳа, корхонангиз ходимнинг автомобилидан фойдаланиш учун ижара шартномасини тузиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги автомототранспорт воситаларининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланиши керак (Фуқаролик кодексининг 565-моддаси 2-қисми).

Агар корхона автомобилни ижарага олиб, йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича тижорат асосида ташиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бундай фаолият лицензияланиши керак (14.07.2006 йилдаги 138-сон ВМҚга 1-илованинг 2-банди).

Бундан ташқари, корхона томонидан ходим автомобилидан фойдаланиш бўйича муносабатлар бошқача тарзда расмийлаштирилиши ҳам мумкин. Бунда ижара шартномаси тузилмасдан, иш берувчи ҳамда ходим ўртасида ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш тўғрисида келишув имзоланади.

Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим (Меҳнат кодексининг 173-моддаси).

Ходим ўз шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланса, ходимга компенсация тўланади (2.04.1999 йилдаги 154-сон ВМҚга 3-илова, кейинги ўринларда – Тартиб).

Ходимнинг ўз автотранспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги бўйича харажатларини қоплаш тўғрисида иш берувчи қуйида келтирилган намуна бўйича буйруқ чиқаради.

 

_______________________

                                                                            (корхона номи)

БУЙРУҚ

Тошкент ш.             ___-сон                20__ йил «__» ____________

«Ходимнинг ўз автотранспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги бўйича харажатларни қоплаш тўғрисида»

Комилов Ўткир Исаевич шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги муносабати билан

БУЮРАМАН:

1. Ў.И. Комиловга харажатларини тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:

ёнилғи сотиб олиш учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг ___________________________________ миқдорида;

мой алмаштириш бўйича ҳар ойда энг кам иш ҳақининг ____________________________________ миқдорида;

даврий техник кўриклардан ўтказиш бўйича ______________________________________________________________________ миқдорида.

2. Бухгалтерия қилинган харажатлар ҳужжатли тасдиқланганда мазкур буйруққа биноан пул маблағларини ҳисоблашни ва тўлашни амалга оширсин.

Корхона раҳбари: _____________________    _______________

                                         (имзо)                                     (Ф.И.О.)

М.Ў. (муҳр бўлган тақдирда)

Буйруқ билан танишдим: ______________    _______________

                                            (ходим имзоси)     (ходимнинг Ф.И.О.)

 

 

Жамолиддин Ваккасов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2686 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика