Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 47 / Паспорт масалалари

Ота-онасисиз чет элга чиқиш

 

Турмуш ўртоғим билан ажрашганман, вояга етмаган қизимни тарбиялаяпман, у билан Ўзбекистонда яшайман. Унинг отаси – АҚШ фуқароси ватанида яшайди. Қизим отаси билан фақат мактаб таътилларида кўришади. У авиаташувчининг вакиллари ҳамроҳлигида Парижга – отаси билан учрашадиган жойгача етиб олиши учун унга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясидан чипта сотиб олсам бўладими? Гап шундаки, оилавий ва молиявий аҳволим сабабли қизимга сафари чоғида ҳамроҳлик қила олмайман. Отаси фақат боланинг харажатларини тўлай олади.

2011–2015 йилларда вақти-вақти билан фарзандларини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ходимлари ҳамроҳлигида жўнатиши зарур бўлган фуқаролар учун махсус мўлжалланган авиаташувчи тарифидан мунтазам фойдаланганмиз. Бироқ номаълум сабабга кўра 2016 йилдан буён ушбу тариф бўйича чипта сотиб ололмаяпман. Бунинг сабабини тушунтириб берсангиз.

О.Торопова.

 

– Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган (15 ёшгача бўлган) фуқароларини Давлат чегараси орқали Ўзбекистон виза режимига эга бўлган мамлакатларга ўтказиш болага ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган рухсатнома ёзуви стикери мавжуд бўлганда биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) мувофиқ, Ўзбекистонда 2015 йил охиригача паспортлаштиришнинг биометрик тизимига босқичма-босқич ўтиш жараёни якунланди. 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фақат биометрик паспортлар бўйича чет элга чиқишлари мумкин. 2014 йил 1 июлдан бошлаб чет элга чиқувчи фуқароларнинг авиа- ва темир йўл чипталарини расмийлаштириш ва сотиш улар асосида амалга оширилади (ВМнинг 6.02.2014 йилдаги 24-сон қарори 1, 3-бандлари).

Вояга етмаганларга нисбатан ВМнинг 30.12.2000 йилдаги ­519-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги низом 2015 йил 31 декабргача амал қилган (ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарори 2-банди).

16 ёшга тўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини бериш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиши учун рухсатномани расмийлаштириш тартиби махсус Низом (ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарорига 1-илова) билан белгиланган.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларга чиқишига татбиқ этилади, уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган МДҲ мамлакатлари бундан мустасно.

Хорижга вақтинча чиқишда фуқароларга паспорт ва 2 йил муддатга амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери расмийлаштирилади. Кўрсатилган муддат давомида фуқаролар бир неча марта хорижга чиқишлари мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати паспортнинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Вояга етмаган қизингиз – 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси хорижга чиқиши учун ИИВнинг Миграция ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг доимий пропискадан ўтказилган жойидаги ҳудудий бўлинмасига (маълумотларни йиғиш пунктига) хорижга вақтинча чиқиши учун биометрик паспорт ва стикер олиш учун мурожаат қилишингиз керак. Паспорт уни олиш тўғрисида илтимоснома тақдим этган ота-онага берилади.

Ўзбекистон ташқарисига чиқаётган 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга биометрик паспорт 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади, у мазкур муддат тамом бўлгандан кейин маълумотларни йиғиш пунктига топширилади. Истисно ҳолларда фуқаронинг паспорти, агар республикадан ташқарига чиқиш пайтида унинг ёши 15 ёшдан катта бўлса ва 16 ёшга тўлишига бир йилдан кам вақт қолган бўлса, 10 йил муддатга берилиши мумкин.

Хорижга вақтинча чиқишга стикерни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

б) ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда – муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;

в) вояга етмаган фуқаронинг паспорти;

г) туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

д) 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосурат;

е) Ўзбекистон ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналарнинг вояга етмаган фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;

ж) фуқарога ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;

з) давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Вояга етмаган фуқаронинг хорижга вақтинча чиқишига рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаати қондирилганда унинг паспортига 2 йил муддатга амал қиладиган стикер ёпиштирилади.

Вояга етмаган фуқаро ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналарининг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда чет элга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги мавжуд бўлган тақдирда хорижга ҳамроҳларсиз чиқишлари мумкин.

Бундан ташқари, ота-оналарнинг ҳамроҳлигида бўлмаган болаларни ташишга доир авиакомпания томонидан белгиланадиган муайян қоидалар мавжуд, уларни парвозгача аниқлаб олиш зарур.

Зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмаган бўлса, фарзандингиз мустақил равишда, шунингдек авиакомпания ходимлари ҳамроҳлигида Тошкент–Париж йўналиши бўйича HY рейсида учиб кета олмайди.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 4280 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-08-17 23:39:34, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-09-27 23:12:01, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика